Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2025, Тошкент вақти: 21:33
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:52 23.11.2015

Айбланувчи Юрий Жуковский

Жуковский суд залига, Озодлик мухбирининг айтишича, "орқа эшикдан" келтирилган.

Мухбиримиз сўзларига кўра, Жуковский кўриниши "сариқдан келган, ўрта бўйли. Сочи калта олинган".

"Юзида эмоция йўқ, хотиржам ўтирибди. Қулоқчин тақиб ўтирибди. Унинг ёнида адвокати ва аёл таржимони," дея хабар беради Озодлик мухбири.

Суд ҳайъати беш кишидан иборат.

14:47 23.11.2015

Кучайтирилган хавфсизлик чоралари

Остершунд маҳкамасида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Полиция ходимлари суд залига кирган ҳар бир шахсни изчил текширувдан ўтказмоқда.

Гарчанд суд иши очиқ тарзда ўтиши эълон қилинган эса-да, суд залига видео ва фотокамераларни олиб кириш тақиқланган.

Остершунддаги бошқа маҳкама жараёнлари қолдирилган.

Суд халқаро аҳамиятга эга бўлгани учун хавфсизлик кучайтирилган, дея хабар беради Озодлик мухбири.

14:43 23.11.2015

Озодлик мухбирининг Остершунддаги суд залидан хабар беришича, суд Швеция вақти билан соат 10:00 да бошланди.

Дастлаб сўзни прокурор Кристер Петерссон олди.

У Обид қори Назаров шахси ва фаолияти ҳақида муфассал маълумот бермоқда.

Кристер Петерссон чиқиши халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг Ўзбекистондаги диний вазият борасидаги ҳисоботларига таянган, дея хабар беради Озодлик мухбири.

14:34 23.11.2015

Остершундда суд бошланди

23 ноябрь куни эрталаб бошланган маҳкамадан олинган эксклюзив суратлар:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG