Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:53

Тошкентда ҳарбийлар ва ички ишлар ходимлари казарма ҳолатига ўтказилди


Хабар қилинаётган воқеага алоқасиз иллюстратив сурат.
Хабар қилинаётган воқеага алоқасиз иллюстратив сурат.

Республика Мудофаа вазирлигининг Тошкент гарнизони ва куч ишлатар тизимларнинг пойтахтдаги барча кучлари 3 ноябрь оқшомидан бошлаб кучайтирилган режимга (казарма ҳолатига) ўтказилди.

Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига кўра¸ пойтахтдаги ҳарбийлар ва ички ишлар ҳодимлари Ўзбекистон МХХ зобитларининг кучайтирилган назорати остига олинган.

- Мана 18 соатдан бери икки сменали узлуксиз режимда уйга бормасдан ишлаяпмиз. Шахсий таркибга қўл телефонларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. Развод пайтида бизга казарма режими жорий қилинганлигини айтишди, аммо сабаби айтилмади¸ деди Тошкент шаҳар туманларидан бирининг ички ишлар бўлимидаги Озодлик манбаси.

Республика куч ишлатар тизимларидан биридаги Озодлик манбасининг таъкидича¸ "пойтахтда дислокация қилинган куч ишлатар тизимларининг 100 фоиз шахсий таркиби фавқулодда фаол ҳолатга келтирилган".

Миллий гвардия жанговар ҳолатга келтирилди

Озодликнинг Ўзбекистондаги вазирликлардан биридаги манбаси Тошкентдаги “Самарқанд” автовокзали биноси ëнида кўп сондаги харбийларни кўрганлигини маълум қилди:

- Айнан “Самарқанд” автовокзали ëнида республика Миллий гвардиясининг гарнизони бор. Миллий гвардия президент хавфсизлиги учун масъул тузилма эканини инобатга олайлик. Бу фаоллик оддий учениядан каттароқ нарса, деб биламан. Менга маълум бўлишича¸ ҳавфсизлик учун реал таҳдид юзага келган. Бу таҳдид Фарғона водийсидаги радикал диний оқимлар фаоллашгани билан боғлиқ экани зобитларга умумий тарзда айтилди. Аммо қандайдир каттароқ нарсани яширишяпти, деган фикр ҳам бор. Билганимиз шуки, пойтахтдаги ҳарбийлар¸ хусусан Миллий гвардия биринчи рақамли жанговар ҳолатга келтирилди¸ дейди манба.

Озодликнинг яна бир манбаси эса МХХ ходимлари Тошкентдаги йўл-патрул хизмати ходимларини назорат қилаëтганлигини айтди:

“Миллий хавфсизлик хизмати вакилларини ҳатто ГАИ биноси олдида кўриш мумкин”¸ деди манба.

Шаҳарда назорат кучайтирилди

Ўтган ҳафтадан буён Тошкентда кечки пайтлари паспортсиз юриш тақиқлангани, паспорти йўқлар эса милиция идораларига олиб кетилгани ҳолатлари кузатилди.

1 ноябрь куни президент Каримов АҚШ Давлат котиби Жон Керрини Тошкентда эмас Самарқандда кутиб олган эди.

5-6 ноябрь кунлари эса Тошкентда халқаро инвестицион форум ўтказилиши кутилмоқда. Бу тадбирда асосан АҚШ, Германия ва Жанубий Кореядан бўлган ҳамда бошқа 30 мамлакатдан 560 нафар бизнес вакилининг, жумладан Халқаро Банк, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Бошқа шаҳарлардаги погонлилар кутиш ҳолатида

Республиканинг бошқа шаҳарларидаги ҳарбийлар казарма ҳолатига ўтказилмаган.

Озодликнинг Ўзбекистондаги вазирликлардан биридаги манбасига кўра, республика вилоятларидаги куч ишлатар тизимлар ходимлари одатий режимда ишлаяпти.

- Тошкентдан бошқа ҳудудлардаги погонлилар одатий кучайтирилган режимда ишлаяпти. 3 ноябрь куни барча вилоятлар ва Қорақалпоғистондаги ҳарбий гарнизонлар¸ МЧС ва ИИБ бошлиқларига Фельдегерь хизматининг қуролли курьерлари махсус йўриқнома олиб борганидан ҳабарим бор. Бу йўриқнимада нима ëзилганини аниқ билмайман. Ҳар ҳолда "на чеку туринглар", деган мазмундаги хат бўлса керак, деди манба.

XS
SM
MD
LG