Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

Ўзбекистон музейларини МХХ талончиларидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?


Ўзбекистон Давлат санъат музейи хазинасидаги ўнга яқин картина ўғирланиб¸ ўрнига қалбаки нусхалари қўйилган
Ўзбекистон Давлат санъат музейи хазинасидаги ўнга яқин картина ўғирланиб¸ ўрнига қалбаки нусхалари қўйилган

Ўзбекистон Давлат санъат музейидан ўғирланган картиналар Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ мулозими уйидан топилди. Ўзбекистонда чиқадиган ярим-расмий нашрларнинг билдиришича, Миллий хавфсизлик хизмати ўтказган тезкор операция натижасида XIX-XX асрларга оид 32 картина “Ўзбекистон фуқароси Юрий Савинков уйидан топилган”.

Озодликнинг қурултой эшиттиришида Ўзбекистон музейларини МХХ дан қандай ҳимоя қилиш мумкин деган савол жавобини қидирдик.

Бундан олдин жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди Ўзбекистон давлат санъат музейи бош муҳофизи Мирфайз Усмоновни 9 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилган эди.

Музей бош муҳофизи қамалишидан олдин Ўзбекистон Давлат санъат музейи хазинасидаги ўнга яқин картина ўғирланиб¸ ўрнига қалбаки нусхалари қўйилганига оид жиноят иши доирасидаги тергов давом этаëтгани ҳақида Озодлик мақола эълон қилган эди.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин мамлакат музейларида ўғирлик ва талон-торож эпидемия каби тарқалгани эсланади.

Хива Ичан қалъа музейи бош муҳофизи Озод Каримов 1992 йилда музейда юз берган ўғирлик ҳануз очилмаганини айтган эди.

2001 йил охирида Ўзбекистон Давлат Санъат музейидан рус рассомларининг бешта машҳур асари ўмарилган эди.

Айвазовскийга оид “Даштда кун ботиши”¸ Тропинин чизган “Оболенская портрети”¸ Брюлловнинг “Турк қизи”¸ Крамскойнинг ”Қизил дуррали қиз” ва Суриковнинг “Мерган қиз” асарлари ўғирлаб кетилган эди.

Кейинги икки-уч йилда Ўзбекистон Давлат Санъат музейидан итальян рассоми Томазо Солари чизган “Олма ушлаган Венера” ва машҳур рассом Беллони мўйқаламига мансуб “Чўмилаëтган аëл” асарларини ўғирлашга уриниш бўлган.

Ўзбекистон музейларидаги кўп асарларнинг оригиналлари пулланиб¸ ўрнига қўлбола нусхаларини қўйиш амалиëти ҳам урчигани айтилади.

Ўзбекистон музейларида Пабло Пикассо¸ Василий Кандинский каби машҳур рассомларнинг асарлари мавжуд.

Бу асарларнинг жаҳон бозоридаги нархи миллионлаб долларга баҳоланади.

Ўзбекистон музейларини МХХ талончиларидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:39:36 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG