Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:39

OzodNazar: Ўзбек нега ўзни қўйиб, ўзгани эъзозлайди?


Ўзбекистон Республикаси Спорт ишлари маданият вазирлигининг собиқ раҳбарларидан бири куни кеча Фейсбукдаги саҳифасида мана бу матнни эълон қилди:

“Камолон Дарвозасидаги катта масжитда жума намозда жой топилмайди. Масжид дарвозасининг икки томонидаги мозорда Тошкентни ҳимоя қилиб шаҳид бўлган ўн минглаб Қўқон аскарлари, жасур шаҳарликлар дафн этилган.

Уларнинг хотирасига бағишлаб бирон-бир хотира тоши ўрнатилса айни ўрни бўлар эди. Баъзилар бу фикрни қўллаб-қувватлади ҳам.

Намоздан сўнг чиқиб, масжитдан юз метр нарида шаҳарнинг Камолон Дарвозасини забт этишда ҳалок бўлган 26 нафар босқинчининг хоки қўйилган лавра (мақбара) томон бордик.

Мен бу хотира обидасини суратга ола бошладим. Шунда ёдгорлик ёнида яшовчи йигит олдимизга келиб, нима мақсадда расмга олаётганим билан қизиқди.

Унинг гапларига кўра маҳалла аҳолиси ҳатто совет даврида ҳам бузиб ташлашларига йўл қўймасдан сақлаб қолишга муваффақ бўлишган экан.

Бугунги кунда ҳам маҳалла аҳолиси бу ёдгорликни супуриб-сидириб, обод сақлаб туришар экан.

Шу йигитнинг ғурур билан билдирган фикри:

“Э, ока! Бизада меҳмон адангдек улуғдир, деган ҳикмат бор, шунинг учун бизга шунчалик культура, техника келтирган экан, уларга раҳмат демасдан, шундай меҳмон - ёш йигитларни, короче, қўқонликлар ўлдирворишган экан, ну ничего, энди уларни памятнигини ҳеч бўлмаса ҳурмат билан уход килиб туришимиз керекде", деб эскироқ "BMW"га ўтириб жунаб кетди”.

Шу хат ва унга бевосита алоқаси бор бошқа воқеа юзасидан педагог-олим Абдулла Абдуқодир ўғли билан суҳбатлашдик.

OzodNazar: Ўзбек нега ўзни қўйиб, ўзгани эъзозлайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:27 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG