Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:40

Қобулда аёлнинг тошбўрон қилиб ўлдирилиши бўйича маҳкама бошланди


Афғонистон пойтахти Қобулда аёлнинг тошбўрон қилиб ўлдирилиши юзасидан илк маҳкама эшитувлари бошланган.

Март ойида Қобулда ўнлаб эркак Фаркунда исмли 27 ёшли аёлни тошбўрон қилган ва сўнгра жасадини ёқиб юборган эди.

Эркаклар аёлни Қуръонни ёқишда айблашган эди, бироқ тергов уни айбсиз деб эълон қилганди.

Бугунги маҳкамада 19 март кунги қотилликка алоқадорлиги гумонланаётган 49 шахс, жумладан бир қанча полиция ходими олиб келинган.

Қобулда 27 ёшли аёлнинг тошбўрон қилиб ўлдирилиши аёллар ҳуқуқлари учун курашчиларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG