Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:35

Москвада ўзбеклар Наврўзни нишонламоқда


Москва шаҳри марказида ўзбеклар сумалак тайёрлади. Москва шаҳар Ўзбеклар миллий-маданий автономияси ва пойтахтдаги Давлат Шарқ музейи ҳамкорлигида 2 апрель куни ўтказилган бу тадбирда юзлаб ўзбекистонлик қатнашди. Музей ҳовлисида ўйин-кулгу билан пиширилган сумалак тадбирга келганларга тарқатилди.

Россия пойтахтида охирги икки ҳафтадан буён давом этаётган совуқ ва вақти-вақти билан ёғиб турган қор бу ерда яшовчи ўзбек ва ўзбекистонликларни Наврўзни нишонлаш ниятидан қайтармади.

Москвадаги Ўзбеклар миллий-маданий автономияси 2 апрель куни шаҳар нинг қоқ марказида жойлашган Москва Давлат Шарқ музейи ҳовлисида иккита қозон осиб, сумалак пиширди.

Москва Шарқ музейида сумалак
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:23 0:00

Тадбир ташкилотчиларидан – ўзбеклар жамияти раиси Ҳабиб Абдуллаев ўша куни музей эшиклари сумалак пишириш тадбирида иштирок этишни истаган барча учун эрталабки соат 10-дан кечки 7-гача очиқ бўлганини таъкидлади. Суҳбатдош сумалак тайёрлашга Москва шаҳри ва вилоятида яшовчи юзлаб ўзбекистонлик ва москваликлар қатнашганини ҳам қўшимча қилди.

Москвадаги Давлат Шарқ музей директори, асли тошкентлик Тигран ака Мкртичев ҳам Наврўзни сумалаксиз тасаввур қилиш қийинлиги ва ҳар қандай бу каби ўзбекистонликларни бирлаштирган тадбир яхшиликка эканини билдирди.

Навруз байрамининг тимсолига айланган сумалакдан татиб кўриш ва яхши ният билдиришни хоҳловчиларни эса ташкилотчилар Тошкентдан махсус келтирилган сумалак билан меҳмон қилишди.

Тадбирда, шунингдек, Москва шаҳрида таҳсил олаётган толибу-толибалар фаол қатнашди. Улар томонидан ташкил этилган ўйин-кулгуга томошага келган маҳаллий йигит-қизлар ҳам қўшилиб кетди.

XS
SM
MD
LG