Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:24

OzodNazar: ВСК матбуот котиби тингловчилар саволларига жавоб берди


Виртуал сайлов комиссияси (ВСК) матбуот котиби Улуғбек Бакиров
Виртуал сайлов комиссияси (ВСК) матбуот котиби Улуғбек Бакиров

Ўзбекистон президенти виртуал сайловини уюштирган Виртуал сайлов комиссияси фаолиятига оид лавҳаларимиз ортидан тингловчиларимиздан келаётган шарҳларнинг аксарияти саволлардан иборатдир. Сиз тингловчининг шарҳларида кўндаланг қўйилган ўша саволларни OzodNazar Виртуал сайлов комиссияси (ВСК) матбуот котиби Улуғбек Бакировга берди.

Улуғбек Бакиров билан суҳбат “Исломий давлат” эктремистик гуруҳи билан боғлиқ сўнгги янгиликдан бошланди.

ТАССнинг бугун хабар қилишича,“Исломий давлат” жанггарилари Ироқнинг Мосул шаҳридаги марказий кутубхонага ўт қўйиб, 10 мингдан зиёд ноёб китобни ёқиб юборган.

Кутубхона директори Ғанем ат-Тааннинг айтишича, кутубхона портлатилган ва портлаш оқибатида 3 қаватли бино ётиб битган. Кутубхона ҳовлисида Ироқнинг маданий мероси бўлган ноёб китоб ва қўлёзмалардан улкан гулхан ясалган.

Улуғбек Бакиров андижонлик, 1980 йилда туғилган.

Андижон Давлат Университетининг ўзбек филологияси факультетини битириб, маҳаллий телевидениеда мухбир, ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.

2002 йили “Бирлик” Халқ Ҳаракатига қўшилган. Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти, “Фридом Хаус”, “Хьюман Райтс Уотч” каби ташкилотлар билан ҳамкорлик қилган.

Сиёсий муҳожир, 2007 йилдан буён Норвегияда яшайди.

Улуғбек Бакиров “Ҳаракат” ахборот агентлигида мухбир, "Замондош" веб-нашри, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг веб-сайтига бош муҳаррир бўлган.

2015 йилнинг январидан Виртуал Сайлов Комиссиясининг матбуот котиби.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:40 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG