Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:29

Ўзбекистондаги "ТТЗ" ва "Чирчиқсельмаш" заводлари ёпилади


Ўзбекистонда президентнинг қарори билан иккита йирик трактор заводи ёпилиб, ўрнида янгилари барпо этиладиган бўлди.

Тошкент Трактор заводи ва Чирчиқдаги “Чирчиксельмаш” заводлар ёпилиб, улар негизида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ва Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи барпо этилади.

Тошкентдаги заводда тракторлар, уловлар ва пахта териш машиналари, Чирчиқдаги заводда эса тарктор прицеплари ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

Совет Иттифоқи даврида ташкил этилган мазкур заводлар сўнгги йилларда қарзга ботиб, касодга юз тутган эди.
XS
SM
MD
LG