Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:51

Телеканалларда давлатга қарши чақириқ бўлмаслиги учун чоралар кучайтирилди


Ўзбек телеканаллари 1992 йилдан бери мухолиф фикрдан узоқ тутилади.
Ўзбек телеканаллари 1992 йилдан бери мухолиф фикрдан узоқ тутилади.

Ўзбекистондаги телерадиоузатиш тизимларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 14 апрель куни қабул қилган қарорида телерадиодастурларда изнсиз чиқиш ва давлатга қарши чақириқларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилиши ҳақида гап боради.



Tелерадиоузатиш тизимларини ҳукуматга қарши кучлар тарафидан ишғол қилиниб, тузумга қарши тарғибот воситаси сифатида фойдаланмаслиги учун амалга ошириладиган хавфсизлик чоралари вазирлар маҳкамаси қарори билан фавқулодда кучайтирилди.

Қарор талабига кўра¸ телерадиоузатиш тизимлари санкциясиз эфирга чиқиш холати юз бераëтганида ўз-ўзини вайрон қиладиган тарзда қайта жиҳозланиши лозим.

Ўзбекистондаги Нодавлат телекомпаниялар телетармоғида (НТТ) ишлайдиган ва шахси сир қолишини истаган журналистнинг Озодликка айтишича¸ бу чоралар Украина шарқида россияпараст айирмачиларнинг маҳаллий телеканалларни ишғол қилгани боис юзага чиққан ташвиш туфайли қабул қилинган.

Айни пайтда суҳбатдош бундай чоралар ортиқча қўрқув боис қабул қилингани ва амалда бажариб бўлмаслигини ҳам таъкидлади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 14 апрелида тасдиқлаган “нодавлат студияларни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш қоидалари” телерадиоузатиш тизимларининг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг тўла назоратига ўтганини қонунлаштиргани айтилади.

Бир ой ичида қарор ижросини таъминлаш мажбуриятини олган НТТ ходимининг Озодликка айтишича¸ асосий талаб телестудияларга эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олишга қаратилган.

- Бу қарор билан танишдим. Масалан, студияга ҳужум бўлса ëки санкциясиз эфирга чиқишга кимдир уринса, эфирга узатиш тизимини вайрон қиладиган мослама ишга тушиши кераклиги талаб қилинган. Бундай ускунани биз бир ой ичида ўрнатишимиз лозим. Бундан ташқари студияга кирадиган одамлар СНБ тарафидан текширилиб, махсус пропуск билан таъминланиши ҳам шарт қилинди¸ дейди суҳбатдош.

Ўзбекистондаги телерадиостудияларни қўриқлаш иши 14 апрелдаги қарорга кўра¸ Ички ишлар вазирлиги қошидаги қўриқлаш идораси тарафидан амалга оширилиши зарур.

Озодлик суҳбатлашган қўриқлаш идораси зобитининг микрофонсиз суҳбатда айтишича¸ шу пайтгача ҳам телестудияларни қўриқлаш Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги қўриқлаш идораси тарафидан амалга оширилиб келинган:

- Ҳозир талаб кучайди. Масалан, олдин студияларда телефонга уланган қўриқлаш тизими етарли ҳисобланган бўлса хозир табел қуроли бўлган камида иккита ички ишлар ходими студияни қоровуллаши шарт қилинди,- дейди суҳбатдош.

14 апрель куни қабул қилинган қарорда телерадиоузатиш ускунлари турган хоналарга канализация¸ ҳаво тозалаш каби тизимлар уланмаслиги назарда тутилган.

Қўриқлаш идораси зобитининг айтишича, Ўзбекистон ҳукуматига қарши чақириқ қилмоқчи бўлган деструктив кучларнинг телеузатиш тизимига яқинлаштирмаслик учун бу қатъий чораларга қўл урилган:

- Канализация ëки вентилация қувурларидан ҳукуматимиз душманлари студияга кириб олиб, давлатга қарши чақириқ қилиши мумкин. Ўшанинг учун ҳам айнан вентиляция системасини назоратдан ўтказдик,- дейди қўриқлаш идораси зобити Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Кейинги бир ой ичида Ўзбекистон телестудияларида назорат кучайтирилгани кузатилди.

Апрель ойи бошида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) ўз журналистларини матбуот анжуманларида "ўзбошимчалик билан саволлар бермаслик" ҳақида қаттиқ огоҳлантирган эди.

Телевидениеда бу ҳақда махсус йўриқнома ишлаб чиқилиб, унга амал қилмаган журналистлар ишдан ҳайдалиши айтилган.

Бундан олдин ЎзМТРК ходимлари рухсатсиз хорижга чиқмасликлари ҳақида огоҳлантирилган эди.

Ҳозирда бу каби кўрсатма қаттиққўллик билан тадбиқ этилаётганига ишоралар бор.

Низом чиққанидан сўнг рухсатсиз чет элга чиққан камида бир журналист ишдан бўшатилган.

Ўзбекистон телеканалида оддий одамлар иштирокида жонли кўрсатувлар қилинмаслик ҳақида кўрсатма илгаридан мавжудлиги айтилади.

Бундай кўрсатма фуқаровий жамият фаоли бўлган Исоқ Абдуллаевнинг ЎзМТРК жонли дастурида иштирок қилган пайтида мавзудан ташқарига чиқиб, президентга мурожаат қилганидан кейин 1999 йилда қабул қилингани тахмин қилинади.

Ўзбекистонда телерадио узатгичлар воситасида изнсиз тарзда давлатга қарши чақириқ қилиниши ҳолати кейинги 20 йилда кузатилмагани айтилади.
XS
SM
MD
LG