Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:45

Каримова ҳужжатларни Аҳмедов сиздирганини иддао қилмоқда


Гулнора Каримова Озодлик эълон қилган TeliaSonera ширкатига кўп миллион долларлик ҳақ эвазига Ўзбекистон давлат идораларидан “ҳимоя қилишни” таклиф қилганига ишора қилувчи ҳужжатлар борасидаги мақолага Twitter саҳифаси орқали муносабат билдириб, бу материаллар ортида “Ўздунробита” ширкатининг ҳозирда қидирувда бўлган собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедов турганини иддао қилди.


“Озодлик ёлғон гапираяпти”


22 май куни тушдан кейин Twitter тармоғида @GulnoraKarimova ва унинг фолловерлари Озодлик сайтида эълон қилинган “TeliaSonera Гулнора Каримовага "ҳимоя" учун миллионлаб доллар тўлаган бўлиши мумкин” мақоласини муҳокама қилиш билан машғул бўлди.

@GulnoraKarimovaнинг 31 мингдан зиёд фолловери бўлиб, муҳокамада қатнашган фоллеверларнинг барчаси ушбу мақолани ўқиганини ёзиб, мақоладаги маълумотларни ёлғон ва уйдирма дея баҳолашди.

Дастлаб Каримованинг Twitterдаги тарафдорлари Озодлик радиосининг “гўрига ғишт қалашди”. @GulnoraKarimova Озодлик ҳақида айни мазмундаги твитларни бирма-бир қайта эълон (ретвит) қилиб борди.

“@meclarck: @holbek1Озодлик не проверяет факты, никогда не фильтрует информацию, все материалы подряд кидают, короче фруктовый салат.”хуже💩 @meclarckнинг “Озодлик фактларни текширмайди, ҳеч қачон ахборотни филтрдан ўтказмайди, барча маълумотларни кетма-кет ташлайди, қисқаси, мевали салат” деган фикрларини @GulnoraKarimova қўллаб, “бундан ҳам баттар” дея ёзди.

Каримова тарафдорларининг барчаси Озодлик мақоласидаги фактларни бўҳтон дея баҳолашини ёзди. Жумладан, ‏@Khushnudbek Каримова хонимнинг хорижий компаниялардан пул талаб қилиши ҳақидаги иддаоларни “Озодлик номига номуносиб ўзбекча фисқу фасодлик” дея атади.

Лекин айни пайтда Каримова ўз твитлари орқали Озодлик қўлга киритган ҳужжатлардаги фактларни бутунлай инкор қилгани кузатилмади.

"Бир пайтнинг ўзида улар сохта ҳужжат "топишган", улар ўзлари айтаётганидай "бу ҳужжатлар қалбаки бўлиши мумкин" деб ёзди @GulnaraKarimova.




GK: Аҳмедов менга чоҳ қазияпти!


@GulnoraKarimova Озодлик журналистлари қўлга киритган ҳужжат ортида “Ўздунробита” собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедов турганини иддао қилди.

Каримованинг бу фикрини қўллаган унинг тарафдорлари Аҳмедов ҳақидаги “бор ҳақиқат”ни Twitter саҳифалари орқали ёйинлашди.

‏@Idrisov_Sei "Беҳзод Аҳмедов ва унинг ортида турган одамлар Гулнора Каримовани шантаж қилгани”ни таъкидлади, @GulnoraKarimova буни тасдиқлади.

“Аҳмедовнинг ҳомийлари Каримовани обрўсизлантириш учун унинг шаънига бўҳтон ағдараётгани” ҳақида @GulnoraKarimovaнинг деярли ҳар бир фолловери твит қилди.

@UlushMirab “МТС Ўзбекистонда миллионларни ишлаб топди, энди эса ҳаммага лой чаплаяпти” деб ёзса, ‏@meclarck “Аҳмедов ўзини сиёсий қурбон сифатида кўрсатиб, қўлловга эришмоқчи” деди.

@GulnoraKarimova эса дангалига кўчди: “У ва унинг гуруҳи бегоналарнинг электрон почталарини очади, қоғозларни қалбакилаштиради”, “Қалбакилаштириш бўйича у моҳир уста”, "У ҳали ҳам ялаб тўймаяпти", дея твитлади.

Айримлар "TeliaSonera Гулнора Каримовага "ҳимоя" учун миллионлаб доллар тўлаган бўлиши мумкин" номли мақола ва "Москвадан келган чопар" филмини “сайлов яқинлашаётгани учун Гулнора Исломовнага нисбатан компрамат” дея баҳолади.

Озодлик ва Швеция жамоатчилик телевидениеси журналистлари биргаликда ўтказган суриштирув натижаларига асосланган мақола ва ҳужжатли филмда Гулнора Каримова Швециянинг TeliaSonera телеком ширкатидан давлат назорат идораларидан ҳимоя қилиш учун миллионлаб АҚШ доллари миқдорида ҳақ талаб қилгани ҳақида гап боради.

Айни пайтда, катта қисми Швеция ва Финляндия ҳукуматларига қарашли TeliaSonera муваққат президенти Пер-Арне Блумквист ширкат Ўзбекистонда Гулнора Каримова етакчилигидаги Фонд Форум ташкилотига пул берганини тасдиқлади.

Гулнора Каримова ва унинг собиқ ҳамкори Беҳзод Аҳмедов

Беҳзод Аҳмедов- МТС Ўзбекистон ширкатининг собиқ бош директори¸ Гулнора Каримованинг яқин ўтмишдаги бизнес ҳамкори бўлган.

Каримова ўзининг энг ишончли одамларидан бири бўлган Беҳзод Аҳмедовни 23 май куни Twitter орқали "учига чиққан ароқхўр, наркоман ва педофил" деб атади.




Ўтган йилнинг июн ойида Ўзбекистонни тарк этганидан бери МТС ҳимояси остида экани айтиладиган Беҳзод Аҳмедов ва унинг ортида турган гуруҳлар Гулнора Каримовага бир неча ой давомида компрамат эълон қилиш билан таҳдид қилиб келгани ҳақида Каримова хоним аввал ҳам бир неча бор иддао қилган.

Хусусан, Financial Times газетасида эълон қилинган “Ўзбекистон: Яккаю ягона раҳнамо хоним” номли мақола ҳам, Каримова хоним иддаосича, Беҳзод Аҳмедов бир йил давомида ўйлаб топган уйдирмалардан иборат.
XS
SM
MD
LG