2005 йилнинг 12 декабрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қарори билан Озодликнинг Тошкентдаги бюроси ёпилган эди. Ушбу фотогалереядан ўша куни ишини тўхтатган Тошкент бюроси ва Озодлик мухбирлари суратлари ўрин олган.
Тошкент бюроси ёпилган кун

1
Озодликнинг Тошкентдаги бюроси раҳбарининг хонаси. Ашёлар йиғиштирилган, компютерлар электрдан узилиб, қутиларга солишга ҳозирланаётган палла.

2
2005 йилнинг 12 декабр кунига қадар Тошкент бюросига Раҳматжон Қўлдошев раҳбарлик қилди.

3
Тошкент бюросида икки етакчи мухбирдан бўш қолган иш ўрни.

4
Озодликнинг Тошкентдаги етакчи мухбирларидан бири бўлган Садриддин Ашур.