Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:20

Ўзбекистон қўшнилари билан чегара муаммоларини ҳал қила оладими?


Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида рўй берган воқеалар муносабати билан OzodlikOnline дастурида чегара муаммолари ечимини муҳокама қилдик.



Ўзбекистоннинг Сўх эксклави ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти чегарасидаги воқеалар ўтган ҳафта давомида диққат марказида қолди.

5 январ куни Сўхнинг Хушёр қишлоғи билан Боткеннинг Чорбоқ қишлоғи ўртасидан ўтадиган чегара ҳудудида рўй берган воқеада қирғиз чегарачиларининг ўт очиши оқибатида Ўзбекистоннинг беш фуқароси яраланди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:52:02 0:00
Бевосита линк

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар 30 қирғизистонликни қисқа муддатга гаровга олди. Қирғизистон ҳудудида ҳам 6 ўзбекистонлик аёлнинг болалари билан вақтинча ушлаб қолингани норасмий манбалар томонидан хабар қилинди.



Натижада, тўлалигича Қирғизистон ҳудуди ичида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх эксклави бир неча кун давомида қамалда қолиб, сўхликларнинг мамлакат бошқа ҳудудларига ҳаракатланиши чекланганича қолмоқда.

Можаро чиқишидан олдин Фарғонанинг Риштон туманига ўтган 100 га яқин сўхлик бир ҳафта давомида уйига қайта олмади ва ҳануз Риштонда қолмоқдалар.

Сўх Ўзбекистоннинг уч эксклавидан бири ҳисобланади. Фарғона вилояти Сўх туманининг Чўнғара ва Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоқлари ҳам Қирғизистон ҳудуди ичкарисида жойлашган.

Бу ҳудудларда яшадиган ўзбекистонликларнинг мамлакатнинг бошқа қисмида яшайдиган ҳамюртлари билан борди-келдиси йиллар давомида қийинлигича қолмоқда.

Бунинг биринчи сабаби, биргина вилоят марказига бориш учун икки марталаб чегарадан ўтиш зарурати бўлса, иккинчи сабаби ҳар гал чегарадан ўтар экан чегарачиларнинг баъзан қонуний, баъзан эса ноқонуний муносабатларига чидаш мажбуриятидир.

Зеро, Ўзбекистоннинг нафақат Қирғизистон, балки минтақанинг ўзига қўшни ҳамма республикаси - Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон билан нобарқарор ташқи сиёсати акс-таъсири тўғридан-тўғри чегарада акс этишини кузатиш мумкин.

Яъни, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан чегараси на ёпиқ ва на очиқ дейиш мумкин бўлмаган чегарасида қўллайдиган сиёсати ортидан бу чегараолди ҳудудларида кўнгилсиз воқеалар тез-тез рўй беради.

Жумладан, Ўзбекистоннинг Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон билан чегарасида тез-тез отишмалар рўй бермоқда. Бундай ҳодисалар ортидан, миқол учун ўзбек-қирғиз чегарасида чегарачи ва оддий аҳоли ўртасида тўқнашувлар келиб чиқмоқда.

Бундан ташқари, Россиядан поездда қайтаётган ўзбекистонлик ўртадаги Қозоғистон чегарасидан ўтишда ҳам қозоқ, ҳам ўзбек чегарачилари тазийқига учрашидан шикоят қилиши оддий воқеаликка айланган.

Бундай ҳодисалар мунтазам равишда қўшни давлатга тирикчилик, қарнидош-уруғчилик, ўлим-етим, тўй-ҳашам зарурати билан ўтишга мажбур қолган оддий одамларнинг қатновини қийинлаштириб келмоқда.

Бундай мауаммоларнинг асл сабаблари ҳақидаги баёнотларнинг аксариятида собиқ иттифоқ тарқалганига 20 йилдан ошганига қарамасдан, қўшни давлатлар ўртасидаги чегараларнинг катта қисми демакрацияланмагани, ҳукуматлар фуқароларнинг трансчегаравий ҳаракатлари борасидаги масалалар хусусида охиригача келиша олмаётгани билан боғланади.

Ҳозиргача Ўзбекистон билан қўшни давлатлар ўртасидаги чегараларнинг юзлаб километрга узанган қисми ҳамон охирига қадар аниқланмаган.

Бундан ташқари, қўшни давлатлар ҳукуматларининг турли масалалар, хусусан, минтақа сув заҳиралари устидаги зиддиятлари, даҳанаки жангга айланиб кетган баёнотбозлик сиёсати ортидан бир томонлама ёки икки томонлама тартибда тез-тез чегараларнинг ёпиб қўйилиши ҳам оддий одамларни бездириб юборган.

БМТ, Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳомийлигида минтақа давлатлари ўртасидаги чегараларни аниқлаш, чегараолди ҳудудларидаги потенциал можаролар эҳтимолини камайтириш, чегара хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни рағбатлантиришга оид ўнлаб дастурларга қарамасдан, муаммоларни ҳал қилиш йўллари топилишидан ҳануз дарак йўқ.

Хўш, нега бир пайтлар бир иттифоқ таркибида бўлган республикалар бугунга келиб қўшни мамлакатлар билан чегара муаммоларини ўзаро ҳал қила олмаяпти?

Келгусида Сўхдаги каби кўнгилсиз воқеалар такрорланмаслиги учун ҳукуматлар нима қилиши керак?

Оддий фуқароларнинг ҳам бу борада масъулият ва мажбуриятлари борми?

Сўнгги воқеалар инобатга олинса, Ўзбекистон учун долзарб масала бўлган Сўх, Чўнғара ва Шохимардон эксклавлари муаммосини, сизнингча қандай ҳал қилиш мумкин?

Нафақат ўзбекистонликлар, балки уларга қўшиб туркманистонликлар, қирғизистонликлар, тожикистонликларни бирдек қийнаб турган бу муаммони ҳал қилиш йўлларига доир сизнинг қандай таклифларингиз бор?

Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 14 январ куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида суҳбатлашамиз.

OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади. Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!

OzodlikOnline давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.





OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG