Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2024, Тошкент вақти: 20:57

Ўзбекистонликлар янги йилни янги персонажлар билан кутиб олади


Яқинлашиб келаётган 2013 йилни Ўзбекистон одатий Қорбобо ва Қорқиз билан эмас, балки янги персонажлар билан қарши олмоқчи.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги мамлакатнинг барча театрларига Қорбобони Самовий сеҳргар, Қорқизни эса - Самовий фаришта деб аташни оғзаки тавсия қилган.

Маданият вазирлиги расмийларига кўра, янги персонажлар "Санта-Клаус" ва унинг эртакдаги қиз ёрдамчисига яқин бўлган қаҳрамонларга ўхшаш бўлишлари лозим.

Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлиги расмийлари бу юзадан изоҳ беришмади.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги йил муносабати билан Ўзбекистон телеканаллари байрам кўрсатувлари ва томошаларида анъанавий бўлиб келган Қор бобо, Қор қиз, Ялмоғиз кампир каби қаҳрамонларнинг қатнашиши тақиқлангани хабар қилинганди.
XS
SM
MD
LG