Линклар

Шошилинч хабар
18 Sentabr 2026, Toshkent vaqti: 04:32

"Ўзбеклар Рамазонни уйларида нишонласин!"

19 август Рамазон ҳайити куни Россияда ишга тушган илк мусулмон жамоатчилик каналига бош муҳаррир этиб тайинланган асли самарқандлик Рустам Арифжанов ҳайит куни ўзбекларга шундай тилак билдирди.

19 август куни маҳаллий вақт билан эрталабки соат 6:55 да Россияда илк исломий жамоатчилик канали ишга тушди.

“Ал-РТВ” деб номланган янги канал ҳозирча Россиянинг 8 минтақаси - Бошқирдистон, Татаристон ва Шимолий Кавказнинг олти республикасига суткасига 24 соат эфирга берилади.

Телеканал очилиши арафасида лойиҳанинг мақсади, тузилиши, молиялаштирилиши ҳақида ва Озодликнинг бошқа саволларига “Ал-РТВ” бош муҳаррири ва режиссёри этиб тайинланган Евросиё Телевидениеси ва киноси академияси вице-президенти Рустам Арифжанов жавоб берди.

Озодлик: Телеканалнинг айнан ҳозир пайдо бўлиши сабаби нимада?

- Бу саволга мен одатан ўзгача жавоб бераман: нима учун 20 миллиондан ортиқ мусулмони бор Россияда муслим ва муслималар учун телеканалнинг очилиши 1 йил эмас, 3 йил эмас, 15 йил олдин ёки Россия давлати тузилганида амалга ошмади?!

Биринчидан, бунга маблағнинг йўқлиги, Ислом мавзусига оид материалларнинг етишмаслиги, ташкилий тартибсизлик, жумладан мусулмонларнинг журъатсизлиги тўсқинлик қилган. Бизнинг христиан биродарларимиз ўзларининг “Спас” телеканалини биз мусулмонлардан анча олдин тузишди: буни биз ҳам қилишимиз мумкин эди. Лекин, Оллоҳнинг иродаси билан бу воқеа бугун содир бўлди, дейди телеканал режиссёри ва бошловчиси Рустам Арифжанов.

Россияда АЛ РТВ исломий канали очилди

АЛ РТВ каналида лавҳа тайëрлаш учун ҳозирлик кўрилмоқда.
1/20 АЛ РТВ каналида лавҳа тайëрлаш учун ҳозирлик кўрилмоқда.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ исломий канали асосчиси¸ ВГТРК директори ўринбосари Рифат Сабитов АЛ РТВ каналига интервью бермоқда.
2/20 АЛ РТВ исломий канали асосчиси¸ ВГТРК директори ўринбосари Рифат Сабитов АЛ РТВ каналига интервью бермоқда.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Россия қаҳрамони¸ космонавт Солижон Шарипов АЛ РТВ исломий каналига интервью бермоқда. 
3/20 Россия қаҳрамони¸ космонавт Солижон Шарипов АЛ РТВ исломий каналига интервью бермоқда. 
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ исломий каналида иш пайти.
4/20 АЛ РТВ исломий каналида иш пайти.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Россия муфтийси Равил Ғайнуддинов АЛ РТВ исломий каналига интервью бермоқда
5/20 Россия муфтийси Равил Ғайнуддинов АЛ РТВ исломий каналига интервью бермоқда
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ исломий канали режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустам
6/20 АЛ РТВ исломий канали режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустам
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ исломий канали овоз оператори
7/20 АЛ РТВ исломий канали овоз оператори
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ исломий канали режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустам татар журналистларига интервью бермоқда.
8/20 АЛ РТВ исломий канали режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустам татар журналистларига интервью бермоқда.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ нинг бош студиясида камералар
9/20 АЛ РТВ нинг бош студиясида камералар
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ исломий канали бош студияси
10/20 АЛ РТВ исломий канали бош студияси
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустам
11/20 АЛ РТВ режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустам
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустам
12/20 АЛ РТВ режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустам
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ исломий канали оператори иш устида
13/20 АЛ РТВ исломий канали оператори иш устида
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ стусияси ичидаги иш столи устида Қуръони Карим.<br />
14/20 АЛ РТВ стусияси ичидаги иш столи устида Қуръони Карим.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ исломий канали продюсери Игор Акс&euml;нов иш устида.&nbsp;
15/20 АЛ РТВ исломий канали продюсери Игор Аксëнов иш устида. 
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ режисс&euml;ри ва муҳаррири Орифжонов Рустам
16/20 АЛ РТВ режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустам
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ режисс&euml;ри ва муҳаррири Орифжонов Рустамнинг иш столи
17/20 АЛ РТВ режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустамнинг иш столи
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ режисс&euml;ри ва муҳаррири Орифжонов Рустамнинг иш столи
18/20 АЛ РТВ режиссëри ва муҳаррири Орифжонов Рустамнинг иш столи
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВ студиясида лавҳалар монтаж қилинмоқда
19/20 АЛ РТВ студиясида лавҳалар монтаж қилинмоқда
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
АЛ РТВнинг техник студияси
20/20 АЛ РТВнинг техник студияси
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Олдинги слайд
Кейинги слайд


Режиссёрнинг сўзларига кўра, “Ал-РТВ” Россиянинг йирик мусулмон ташкилотлари ва оддий фуқароларнинг ташшабуси билан ишга тушган.

Канал фаолияти Россиянинг турли исломий ташкилотлари, жумладан Россия Муфтийлар кенгаши, Мусулмонлар марказий бошқармаси, Шимолий Кавказ мусулмонлари маркази, Ислом келишуви ассоциацияси ҳамда мамлакатнинг қатор муфтиятлари томонидан бошқарилади, дея давом этади муҳаррир Рустам Арифжанов.

- Бизнинг телеканалимизда Исломнинг Россияда мавжуд барча мазҳаблари, йўналишлари ҳақида гапирилади: суфийлар, ханафийлар, шофийлар, шиалар – хуллас, Россия қонунчилиги томонидан таъқиқланмаган барчаси.

Каналимизнинг молиялаштирилиши масаласига келсак... Бир неча йил олдин Россия президенти Медведев Россияда мусулмон телеканали пайдо бўлади, деган эди. Лекин биродарларимиз орасида “Давлат ваъда қилдими – давлат ўзи тузади!”, деган фикр йўқ эмас эди. Биз бир неча ҳамкасблар, жумладан Россия Марказий телеканали раҳбари муовини Ринат Сабитов, “Звезда” телеканали ходими журналист Игор Аксёнов ва бошқа биринчи навбатда телевидениега, иккинчи ўринда бевосита Исломга алоқаси бор одамлар йиғилиб канал тузишга киришдик. Биз ўзимизнинг маблағларимизни сарф этдик, Россиядаги кўплаб исломий жамоатчилик жамғармаларидан ёрдам сўрадик. Биз турли жойлардан йирик мутахассисларни таклиф этдик. Албатта, бизга ёрдам бермоқчи бўлган ҳомийлар ҳам йўқ эмас. Унга ҳеч қандай давлат маблағлари кетмаган, чунки черков давлатдан ҳоли бўлиши шарт,- дейди Рустам Арифжанов.

Озодлик билан суҳбатда телеканал раҳбари хориж мамлакатларида яшайдиган мусулмонлардан ҳам Ислом телеканали ривожланишига моддий кўмак олишдан воз кечмаслигини ҳам билдирди.

Рустам Арифжанов Ал-РТВ кўрсатувларида асосан Ислом маданияти тўғрисида бошқа конфессия вакилларига тушунча бериш, мусулмонларни қизиқтираётган барча масала ва муаммоларни кўтариб чиқиш, Россияда яшаётган минглаб мусулмон жамоалари ва элатлар тўғрисида маълумот беришдан ташқари, Россияда истиқомат қилаётган мигрантлар ҳам телеканал эътиборида бўлишини гапиради.

“Биз Марказий Осий мамлакатлари ички ишларига аралашмаган ҳолда ўзбек, тожик, қирғизларни қизиқтираётган муҳим масалаларга ҳам эътибор қаратамиз”, дея давом этади телеканал раҳбари.

- Биз турли диаспоралар раҳбарлари билан учрашамиз. Сўнгги йилларда маҳаллий мусулмон жамоаларидан ташқари бу ерда тожик, қирғиз, ўзбек мусулмонлари кўпайиб қолди. Албатта, уларнинг муаммолари – бизнинг муаммоларимиз ҳамдир. Каналимизда турли минтақаларда тайёрланган видеолавҳаларда турли миллат-элатларнинг урф-одатлари тасвирланади, таклиф этилган меҳмонлар билан жиддий масалалар муҳокама этилади. Сўзсиз, каналимиз эфиридан исломий видеофильмлар, мултфилмлар ўрин олган, Қуръон сураларининг тавсири ва ҳадисларсиз эса “Ал-РТВ”ни тасаввур қилиб бўлмайди, дейди телеканал бош муҳаррири.

Арифжанов Россияда ишга тушган мусулмон телеканали фаолиятига мамлакатда истиқомат қилаётган 20 миллиондан зиёд мусулмон ва 70 ортиқ муфтият намояндалари жалб қилинажагини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, каналнинг “Ал-РТВ” деб номланишига арабча “ал” артикли ва “Россия телевидениеси” сўзларининг бирикмасидан иборат бўлган. “Ал-РТВ” “Триколор ТВ” сунъий йўлдош телевидениеси пакетига бирикиб, келажакда МДҲ давлатларида ҳам намойиш этишга режалаштирилган. “Вақти келиб, жамиятнинг ўзи каналимиз бошқа умумий телеканаллар қаторида ҳам православ “Спас”, ҳам исломий “Ал-РТВ” бўлишини талаб қилиб қолар, деган умиддамиз”, деди Рустам Арифжанов.

Суҳбатимиз сўнггида “Ал-РТВ” бош муҳаррири ва режиссёри Рустам Арифжанов ўзбекистонлик мусулмонлар, жумладан Россияда яшаб меҳнат қилаётган юртдошларига Рамазон оий табриги ва тилакларини Озодлик орқали билдирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:12 0:00
Бевосита линк

- Бу муқаддас Рамазон ойида ва ундан кейин мен барча ўзбекистонлик диндошларим ва Россияда яшаётган ўзбекларга энг аввало Худойим уларнинг рўзаларини қабул этишини тилайман. Мен ўзим асли Самарқандданман. Улар бу ойда олган руҳий-маънавий қувват кейинги Рамазон оийгача қўллаб турсин. Мен Ўзбекистон мусулмонларига бунданда яхшироқ даврлар ато этилишини тилайман. Менинг ҳозирги юртим бўлмиш Россияда уларга қора қуюнга ўхшаган душманга қарагандек қарашмасин, Оллоҳ ўзбекистонликларга ҳозиргидан кўпроқ бахт беришини, Ўзбекистон Республикасига эса шундай тараққиётни тилаб қоламан, менга ўхшаган ўзбекистонлик “россияликлар” сони иложи борича кам бўлсин. Ўзбек биродарларим эса кейинги Рўза байрамларни ўз юртларида, оила аъзолари билан Фарғонада, Тошкентда, Хоразмда кутиб олишларини сўрайман. Ниҳоят, Оллоҳ ўзбек халқини унинг сабр-тоқати учун тегишли тақдирлайди деб ўйлайман, деди “Ал-РТВ” бош муҳаррири ва режиссёри, Евросиё Телевидениеси ва киноси академияси вице-президенти Рустам Арифжанов Озодлик билан суҳбатда.

2011 йилнинг март ойида Россия Муфтийлар кенгаши томонидан бошқарилаётган Ислом телеканали ишга тушгани ҳақида Озодлик олдин ҳабар берган эди. Ҳозирда “Ислом ТВ” Татаристон ҳукумати молиявий ёрдами асосида фаолият юритмоқда.

Россияда 2005 йилдан буён фақат православ черковига қарашли “Спас” диний телеканали дастурлари эфирга узатилаётган эди.
This item is part of
XS
SM
MD
LG