Мисрга йўл олган аксарият сайёҳларни ўзига оҳанграбодек тортадиган Миср эҳромлари билан сайёҳатнинг иккинчи қисмини бошлаймиз.
Инсоният ва инқилоб бешиги — Мисрга саёҳат - 2

13
Энди эса Қоҳира ва Ҳургада оралиғидаги баъдавийлар қишлоғига бирров кириб ўтамиз. Баъдавийларнинг сайёҳлар зиёратига мослашган қишлоғи.

14
Баъдавийлар қишлоғидаги уйлардан бири. Тўрт томонидан шабада ғир-ғир кириб турадиган бу уйлар саҳрога жуда мослигини саҳро иссиғини туйгандан кейин яна ҳам аниқ ҳис қилиш мумкин.

15
Анча-мунча илгарилаган оилалар поякапалар ёнига ғиштин уйчаларни ҳам қуришган. Аммо, соҳиблар бу хонадонларга яқинлашганни ёқтирмайди.

16
Қишлоқнинг хориж сайёҳларига атаб қурилган нисбатан замонавий ҳожатхонаси.