Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:59

Ватанпарварлик қилгани қўйишмади


"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилганлар орасида шанба куни Насаф футбол командасининг ўйнини кўра олмаган ишқибоз ҳам бор.


“Жарқўрғонда пахта хирмонига ўт кетди”


дейди Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи Ўрол ака. Тингловчи фикрича, бу йил пахта теримида қўшиб ёзиш ҳолатлари жуда кўп бўлгани ва пахта қабул қилиш пунктига ўт кетгани ҳам ана шу ҳолат билан боғлиқ бўлиши мумкин:

- Жарқўрғонда пахта заводида ëнғин бўлган 20 октябр куни кундузи соат 1 да. Кечаси 3 гача давом этган. Биринчи сорт пахта ëниб кетган. Булар “трансформатордан ўт кетган” деяпти. Бундай суриштириб кўрганимда трансформатор ишламаган. Камомадни ëпиш учун қасддан қилинган бўлиши ҳам мумкин. Шуни эълон қилинг президент эшитсин.

Озодлик: Қанча пахта ëниб кетган?

- Жуда кўп. Уни айтмадида булар. У ерда 1000 тоннага яқин пахта бўлганда. Пожар кундуз куни соат 1 да бошланган бўлса, кечаси 3 гача давом этган. Анча нарса ëниб кетган. Булар яшираяпти. Президентга етказмайди булар. Бу ерда мафия ишлаяптида, дейди жарқўрғонлик Ўрол ака.

“Ватанпарварлик бундай бўлмайди”


дейди Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан қўнғироқ қилган 65 ёшли Рўзимурод бобо. Тингловчи “Насаф” футбол жамоасининг ўйинини чироқчиликлар интиқлик билан кутгани, бироқ ўша куни тумандаги қишлоқларнинг барчаси электр энергиядан узиб қўйилганини айтди:

- Мана 29 октябр куни бутун Марказий Осиëда ягона бўлган битта воқеа рўй берди. Насаф ОФК кубогини ютди. Шу куни 30 миллион деб айюҳаннос солади шунча бўлди деб. Лекин ўша куни свет бермади ака. Бирорта одам қишлоқ жойларида бизнинг Чироқчи туманида шу футболни кўра олмади.

Озодлик: Роса кутганмидинглар бу ўйинни?

- Кутиш ҳам гапми аëллар, келинлар, болалар “Эй Худо нима бўлса Насаф ютсин. Ўзбекистоннинг тарихига янги саҳифа очсин” деб кутиб интиқ бўлиб турган эди. Ўша куни свет ëнмади. Эртаси куни ëнмади. Икки-уч марта қайтариб берибди. Биз кўра олганимиз йўқ. Энди ватанпарварлик бундай бўлмайдида. Ватанпарвар деганда халқни ҳам ўйлаш керак. Одамларнинг қизиқиши, иштиëқи, жуда хунук иш бўлди. Қўнғироқ қилдик. Қаршидан бермаяпти дейди. Район марказида ëниб турди. Қишлоқларни айтай Халқобод, Қорателпак, Хўжақўрғон, Қаҳрамон, Бўйрачи, Пахтакор қишлоқларида свет бўлмади.

Озодлик: Свет доим бўлмаяптими ўзи?

- Светни қўяверинг энди. Мен яна бир нарсани айтай. Беш-олти кун бўлди назоратчи деган йигит келиб, булар бир нарсани ўйлаб топишганда, юқори кучланишга эга бўлган столбада разделител деган жойи бор, ўшанинг устидан узиб кетадиган одат чиқарган. Одамларга борсак, “200 киловаттдан кирим қиласан ëқамиз” дейди. Икки ойда 23 киловатт свет ëқибман. Афсонада ҳам бунақа бўлган эмас. Қанақа қилиб 200 киловаттга тўлайман? Йўқ нарсага. Ҳолвани ҳоким еб калтакни етим емаслиги керакда. Ресторанлар, катта-катта магазинлар, тўйхоналар ишлатиб ëтибди ҳаммаси электростанцияни меҳмон қилиб. Эгаси бор юртнинг эртаси бор, дейди. Биз эртаси борлигига ҳам, эгаси борлигига ҳам ишона олмай қолдикку. Халқнинг ҳиқилдоғига келаяпти ўзи, бояги Араб баҳори дегандай аста-аста келаяптими дейманда. Нега фақат район марказига ëқади? Чунки у ерда суд, прокурор, милиция, ҳоким яшайдида, дейди чироқчилик Рўзимурод бобо.

“Светлана Ортиқовага саволим бор”


дейди Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида истиқомат қиладиган 67 ёшли Ғани бобо.

- Передачаларингиз ҳақида. Бояги айтган камчиликларингиз ҳаммаси бизда ҳам бор. Уни гапираверишнинг фойдаси йўқ. Газми, светми, бошқами биласиз энди. Минг гапирган билан таги бўлмагандан кейин бўлмайди. Кейин мана бу Светлана Ортиқова дегани жуда кўп нималарда чиқади сизларда. Телевизорда ҳам чиқади инсон ҳуқуқлари, бошқа масаласида. Жиноят жазосиз қолмайди, деган гаплари бор. Шу одамга менинг номимдан савол бериб қўйсангиз. Масалан, менинг фарзандим 10 йил бўлди Россияда. Университетни тугатган экономикани. Контрактга ўқиган. Неча йиллаб иш излади ўзининг соҳаси бўйича. Топа олмади. Иложи йўқ ўрисга мардикорлик қилаяпти. Менда битта савол. Бу университет нима учун контрактга одам тайëрлайди керак бўлмаса ишга? Мендан шунча пул олди. Қайтариб олсам бўладими шуни университетни судга бериб? Бу бола у ëқда 10 йилдан бери юрибди. Бу боланинг пенсияси нима бўлади? Бунга ким жавоб беради? Ана шунақа саволлар жуда кўп, дейди Ғани бобо.

Погонли зўравонлар


дейди Қозоғистон божхоначиларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан шикоят қилган сирдарёлик меҳнат муҳожири Абдуллоҳ.

- Ўзбекистондан Россияга келаëтган пайтда Қозоғистон таможнясида жуда хўр қилиб юборишадида бизнинг ўзбекларимизни. Шунчалик имонсизлар шунақа жойда турармикан дейманда. Мен билан келаëтган болаларни уриб, пулларини олиб, бунинг бирор чораси бормикан, деб мен мурожаат қилдим. Ҳеч қанақа натижа чиқмади.

Озодлик: Бу Қозоғистон божхоначиларими?

- Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтадиган таможня.

Озодлик: Қандай хўрлашади?

- Масалан, сиз Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтдингиз. Қозоғистонда сизнинг паспортингизни текширади. Паспорт текшираëтган пайтда сиздан пул талаб қилади. Москвага ишлагани келаëтган болаларда қанақасига пул бўлади?

Озодлик: Очиқ-ойдин пул талаб қилади-а?

- Ҳа. Биринчидан, бойваччалар келмайди. Келадиганлар менга ўхшаган камбағаллар. Бойваччалар келса ҳам дам олгани келади самолëтда. Мен поездда келиб кетиб юраман. Ўтган сафар кетаëтган пайтимда менинг ўзимни ҳам уришди, пулларимни олишди. Подаркалар олган эдим, уларни олишди. Уларнинг елкасида погони бор. Қўл кўтариб бўлмайди.

Озодлик: Сиз мурожаат қилдим деяпсиз. Қаерларга мурожаат қилдингиз?

- Мен элчихонага телефон қилдим. Тўғриси ҳеч қанақа натижа чиқмади. Проводниклар 1000 рублдан пул олади. “Отвечат қиламиз” дейишади. Отвечат қилишга келганда ҳеч нарса қилиша олмайди. Агар битта гап гапирсангиз, янаги таможнясига борганда “мана буни сийпалаб қўй” дейди. Хуллас калом ҳақиқат йўқ шекилли дейманда. Ҳақиқат гўрда шекилли, дейди сирдарëлик меҳнат муҳожири Абдуллоҳ.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG