Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:13

Ҳаммасига Каримов айбдорми?



“Лоқайдлик ва боқимандаликдан қутулиш керак”

дейди Қўқон шаҳридан қўнғироқ қилган Эргаш ака Қўшматов Қурултой эшиттиришига муносабат билдирар экан:

- Хуллас калом, Каримовнинг Брюсселга боргани соҳасида, таклиф қилингани соҳасида муносабат билдирилди Қурултойда. Менинг фикрим шуки, ҳаммалари тўғри гапиришди. У ерда мен нотўғри гапирди дея олмайман. Аммо бир томони бор. Инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш чет давлатнинг вазифаси эмас. Қандайдир таъсир этиши мумкин Брюссел томонидан, Европа Иттифоқидан. Аммо инсон ҳуқуқини ëқлаш асосан Ўзбекистонда яшайдиган фуқароларнинг вазифаси. Бир-биримизни ҳимоя қилмас эканмиз бу соҳада гапирмасак ҳам бўлаверади.

Халқимиз ҳозирги кунда боқиманд ва лоқайд. Лоқайд ва боқиманд халқдан бирор нарса олиш жуда ҳам қийин. Мен нисбий томондан айтаяпман. Нима учун деганда демократик давлатларда, у ерда ҳам нисбий кўпчиликни фаоллар ташкил этади, яъни инсонлар ҳуқуқини, сиëсий, иқтисодий, маданий, ижтимоий ҳуқуқларини асосан нисбий томондан кўпчиликни ташкил қилади. Мана шунинг учун у давлатларда демократик давлатлар қурилди. Фақат Ўзбекистонда инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш Ўзбекистон халқининг вазифаси, дейди қўқонлик Эргаш ака Қўшматов.

“Исломга доғ туширишга ҳаракат қилишяпти”

дейди Европа давлатларидан биридаги исломий университетда ўқиётган ўзбекистонлик талаба.

- Айтмоқчи бўлганим, мана биз ҳам алҳамдулиллоҳ Ислом университетида ўқияпмиз. Илм олаяпмиз алҳамдулиллоҳ. Лекин баъзи бир жойларда шунақа алам қилиб кетадики, мана шу исломга тегишли бўлмаган нарсалар жуда ажойиб қилиб телевидение, радио ҳамма ëқда жар солиб исломга доғ туширишга ҳаракат қилишади. Буни очиқ ойдин, ҳеч қачон тап тортмасдан қилишади. Менин айтмоқчи бўлган гапим мана кеча Рашод биродарни қамоққа олишди. Бундан олдин кўпгина биродарлар исломга ҳиссасини қўшиш учун катта даъватлар қилиб, алҳамдулиллоҳ, бошлаган вақтларида уларни нима қилиб исломга қарши бўлган инсонлар буларнинг ишини тўхтатишга ҳаракат қилишаяпти. Мана бу ишнинг ўзи хомтама. Ҳеч ким ҳеч қачон исломнинг йўлини тўсиб қололмаган. Биродарлар мана шундай қамоқларга тушиб азоблар кўраëтганини эшитиб, ўқиб ҳеч ўтира олмадим. Шунинг учун менинг бир-икки оғиз гапим бор эди мана шу инсонларга.

Исломни янада такомиллаштириб ва ўз ҳаëтида амалиëтда қўллашга, пайғамбар (с.а.в) суннатини қўллашга ҳаракат қилаëтган инсонларни тазйиқ остига олаëтган инсонларга икки оғиз гапим: ўйлаб кўринглар. Сизлар ҳам баъзи биринглар мусулмондирсизлар. Энди мен буни билмайман. Лекин сизлар тазйиқ остига олаëтган инсонлар, сизлар хавфли деб айтаëтган инсонлар балки сизлар учун аксинчадир, балки сизлар учун керакдир. Шуни ўйлаб кўринглар. Шуни қаттиқроқ ўйлаб кўринглар. Мен кибран айтаëтганим йўқ бу гапни, дейди Европа давлатларидан биридаги исломий университетда ўқиётган ўзбекистонлик талаба.


“Бу радиостанцияма?”

дейди Янгийўл туманидан қўнғироқ қилган Асобой ота. Тингловчи Озодлик радиоси эшиттришларига норозилик билдиради:

- Радиостанцияма?

Озодлик: Шундай.

- Қулоқ солинг. Менинг айтганларимни радиога қўйинг. Хўпми?

Озодлик: Хўп.

- Ўзбекистон давлатини нега ëмонлайверасизлар? Мен 79 ëшдаман. Миллатим қозоқ. Пўлатов Асобой. Янгийўл туман Донғир қишлоғида тураман. Бир ҳовуч Андижондаги бузилишларни ойтосин. Каримов қаматди, ўлтирди. Давлатнинг идорасини босиб олса, прокурорни ўлтирса, нима ўпиш керакми уларни? Отиш керак. Энди, қамоқда ëтганлар ўлиб келаяпти. Қамоқ у, курорт, санатория эмас. 24 декабр куни менинг 50 яшар ўғлимни машина уриб кетди. Ўлди. Каримов айбдорми? Каримовни ëмонлайсизлар. Ҳамма баб-баравар. Хитой ҳам, қозоқ ҳам, ўзбек ҳам, бошқа миллатлар ҳам баб-баравар ўйнаб кулиб бойи бой, камбағали камбағал турмуш қилаяпти. Бундан ортиқ бўладими? Ана Москвада Домодедоводаги портлаш Ўзбекистонда бўлса, сизлар хурсанд бўласизларми? Э баракалла сизларга,- деб ҳафа бўлди янгийўллик Асобой ота.


“Озодликка раҳмат”

дейди бухоролик тингловчи Пўлат ака.

- Ҳар хил Ўзбекистонда бўлаëтган янгиликларни, дунëда бўлаëтган янгиликларни эшитиб турибмиз Ооздлик радиосидан. Шунга сизларга раҳмат деб айтмоқчи эдимда.

Озодлик: Озодлик радиосининг нимаси ëқади сизларга?

- Ëнимизда бўлаëтган воқеаларни сизлардан эшитамиз. Россияда бўлаëтган воқеаларни олдинроқ сизлардан эшитамиз. Дунëда бўлаëтган воқеаларни ҳаммадан олдин сизлардан эшитамизда. Сизларга катта раҳмат, дейди бухоролик суҳбатдошимиз Пўлат ака.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG