Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:11

Сирдарёда 12 "қўпорувчи" қамоққа ҳукм қилинди


Сирдарёда 10 ёш йигит “қўпорувчилик”да айбланиб, 7 йилдан 12 йилга қадар озодликдан маҳрум қилинди. "Эзгулик" жамиятига кўра, Сирдарё вилоятидан ўтадиган темир йўлни бузишга уринган бу йигитлар мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқришга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.


Бу ҳақда “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилоятидаги фаоли Исроил Ризаев берган маълумотга кўра, бу йигитлар «Оқ-олтин — Бахт» темир йўл бекатлари оралиғининг 3469 километри 2-пикетига бориб, темир йўл рельси болт, гайка, шайба ҳамда рельсни бир-бири билан улаб турувчи накладкаларини ечишга уринган.

Шу билан бу ёшлар, суд ҳукмига биноан, мамлакат жиноят қонунчилигида “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигига ва иқтисодиётига зарар етказиш мақсадида одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлигига зиён, мулкка шикаст етказиш...”, дея таърифланган қўпорувчилик жиноятини содир этган.

Исроил Ризаев судланувчиларнинг яқинлари суднинг бундай ҳукмидан мутлақо норози бўлиб, апппеляция тартибида судга мурожаат қилганини айтди.

Аммо, жамият вакилларига кўра, 29 декабр куни бошланган аппеляция маҳкамасидан судланувчиларнинг яқинлари умиди катта эмас, боиси, бу йигитларга нисбатан оғир қийноқлар қўлланилган ҳамда бу борадаги шикоятлар эътиборсиз қолдирилган.

Бу ҳақда “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилоятидаги фаоли Исроил Ризаев шундай дейди.

- Қўпорувчилик бўйича Ўзбекистон бўйича мен айта олмайман, лекин бизнинг вилоятда умуман бунақа ҳибсга олиш йўқ эди. 10га яқин йигитнинг ота-оналари оғзаки мурожаат қилишди. Гўëки улар кечқурун темир йўлнинг шпонларини бузмоқчи бўлибди эмиш. Қанақадир ултиматумлар ëзилган варақалар ташлабди, деб ëпиқ ҳолда суд бўлган.

Диний, сиëсий мотивларни қўйинг, энди жиноят кодексда муҳрланган қўпорувчилик. Ҳеч бир тарихда бўлмаган нарса. "Турксиб", деб номланган Андижондан Москвагача ўтадиган темир йўл бор бизда. Вилоятни кесиб ўтади. “Ўшанга тажовуз қилди. Қўпорувчилик қилмоқчи бўлди” деб ҳибс қилинган йигитларнинг ота-оналари, кўпроқ аëллар йиғлаб келишдики, қийноқлар қўлланди, мажбурлаб кўрсатма бердиришди, деб.

Ҳозир мана шуни ўрганиб, иш олиб бораяпмиз.

Озодлик: Қачон ҳибсга олинган бу йигитлар?

- Икки ойча бўлиб қолди. Бизга ота-оналари келишди. “Ўзларининг иши. Унвон олиш учун шу ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўзлари қилган ишлари. Болаларимиз ҳеч қандай гуноҳкор эмас” дейишди.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарë вилоят судида бир ҳафта бўлаяпти биринчи инстанция бўлиб ўтди. 8-9 йилдан 12 йилгача берибди ëш-ëш йигитларга. Оналарнинг айтишича, улар Ховос ҳибсхонасида ҳозир.

Айбларини бўйнига қўйиш учун оëқларида кишанлар турибди деб йиғлади. Ҳатто киндикларига қошиқ билан уриб кўрсатмалар олишган, деб оғзаки айтишди. Чунки ҳибсхонада учрашганда.

Биз ҳуқуқ ҳимоячилари афсус қилиб ўтирибмизки, замон ўзгараяпти. Булар ҳаммаси уйдирма диний мотивлардан чарчаган бўлса, энди жиноят кодексидан қўпорувчиликни топишиб, яна ëшларни жавобгарликка тортиш масаласи бошланганми, деган бир ўй-хаëллар, гумонлар билан турибмиз, дейди Исроил Ризаев.

Эслатамиз, Сирдарёда қамалган бу 10 йигит жами 25 минг сўм, тақрибан
12 АҚШ доллари атрофида турадиган темир йўл ускуналарини ечишга урингани учун судлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG