Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:28

Минг долларлик мол ўрнига ўн долларлик


Мутахассислар ўзбекистонлик молия мутассаддиларининг янги қарори чегараолди ҳудудларида айланма ўтиш жойларининг кўпайишига йўл очишини тахмин қиладилар.
Мутахассислар ўзбекистонлик молия мутассаддиларининг янги қарори чегараолди ҳудудларида айланма ўтиш жойларининг кўпайишига йўл очишини тахмин қиладилар.

Ўзбекистонда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистондан мамлакат ҳудудига жисмоний шахслар томонидан божсиз товар олиб кириш меъёри юз баробарга қисқартирилди.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишларича, 2010 йилнинг 30 январидан мамлакат Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан бож тўловисиз мол олиб кириш меъёрларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қарори кучга кирди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан бож тўловисиз мол олиб кириш меъёрлари Ўзбекистон фуқароси бўлган ва бўлмаган шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун мамлакат ҳудудига олиб кираётган товарларга тегишли бўлади.

Ҳужжатда жисмоний шахслар томонидан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон каби қўшни мамлакатлар ҳудудидан бож тўловисиз олиб кирилаётган истеъмол моллари қиймати 10 АҚШ долларидан, бошқа давлатлардан олиб кирилаётган ёки почта орқали юборилган товарлар учун эса 1000 АҚШ долларидан ошмаслиги кераклиги айтилган.

Аввал Ўзбекистонга Марказий Осиё мамлакатларидан бож тўловисиз олиб кириладиган товарлар учун ҳам 1000 АҚШ доллари миқдорида меъёр белгиланган эди.

Айрим маҳаллий мутахассислар мазкур тадбир ички бозорни сифатсиз истеъмол молларидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётгани ҳақида гапирмоқдалар. Бошқа таҳлилчиларга кўра эса мазкур қарор чегарадаги назорат-ўтиш пунктларида коррупциянинг авж олиши ҳамда Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб кирилаётган маҳсулот миқдорининг кўпайишига олиб келади.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG