Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Эркин микрофон - Мухолифат нега суст?


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Каримовнинг¸ бугунги ҳукуматнинг сиëсати ҳаммага маълум¸ халқ улардан умидини узган. Аммо халқни ким ëруғликка олиб чиқади? Халқни ўз ғоя ва дастурларига эргаштиришга қодир мухолифат қайда? - дея мурожаат қилади Озодлик аҳлига ўзбекистонлик Аҳмаджон.

Қабристон таҳқирланган

Ургут туманидан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз ўз қишлоғи қабристонидаги қабр тошларининг номаълум шахслар томонидан ваҳшийларча бузилгани тўғрисида хабар берди.

- Мен Ургутданман. Бизлар эшонбувалардан. Бизнинг қишлоғимизда номаъқулгарчилик бўлиб кетди. Шуни айтмоқчи эдим. Қишлоғимизнинг қабристонининг қабр тошларини майдалаб кетишди.

Озодлик: Ким майдалаб кетди?

- Буни аниқлай олмадик. Бир милициялар келиб у ëқ бу ëқ¸ документ-покумент қилиб кетди. Делони ëпиб¸ қайтиб кетишди.

Озодлик: Демак¸ менинг тушунишим бўйича¸ сизларнинг қишлоқдаги қабристоннинг қабр тошларини номаълум одамлар парчалаб кетган. Ўзлари билан олиб кетганми?

- Йўқ¸ ўша ерга отиб кетган. Вообше оëқости қилиб юбордида ота-боболаримизнинг қабрларини. Шунақа жойларни расво қилганда. Милиция “тополмадик” деяпти. Бошқа нарсани топардию¸ лекин буни топмади. Шунга калла қотиб¸ телефон қилган эдим.

Озодлик: Бу Ургут туманининг қайси қишлоғидан?

- Ургут тумани Хўжабаланд маҳалласи¸ дейди ургутлик суҳбатдошимиз.


Мухолифатга таклиф

Россияда меҳнат қилаётган асли ўзбекистонлик Аҳмаджон Озодлик орқали Ўзбекистон мухолифатига мурожаат қилишга қарор қилибди..

Аҳмаджон: Менинг исмим Аҳмаджон. Россиядан телефон қилаяпман. Битта саволим бор эди. Кейин гапга ўтсам¸ майлими ака?

Озодлик: Майли.

Аҳмаджон: Ўзбекистон жосуси Икрок Ëқубов деган йигит чиққан эди сизларнинг радиоларинг орқали. Кейинги тақдири билан қизиққан эдик. Кейинги масала “Эркин микрофон”да сув¸ газ¸ электр энергия¸ сайловларнинг қаллобликлари¸ порахўрликни эшитиб келаяпмиз. Менинг демоқчи бўлган гапим - нима қиламиз энди? Каримовнинг олиб бораëтган тузуми¸ сиëсатини инсонлар билдида энди. Кимнинг орқасидан эргашайлик биз? Бутун муаммоларнинг якунида бир савол туғиладики¸ нима қилишимиз керак?

Озодлик: Бу гапларингизни мухолифат лидерлари ҳам эшитишар ва ажабмас бу гапингизга жавоб тариқасида бир нарса дейишар.

- Тўғрию¸ энди эшитиб келишаяпти. Буларнинг бизга матбуотлари келмаса. Ҳозир шахсан мен билаяпманки¸ сизларнинг радионинг мухлислари миллионларга етар экан. Бу “Эркин микрофон”дан маълум бўлаяпти. Ваҳоланки¸ булар ҳам эшитишади. Тем более булар политикада юрибди. Лидерлар¸ политиклар¸ мутахассислар¸ иқтисодчилар кўринмаяптида¸ халқ кўпроқ гапираяпти. Ўзбекларда мен деб чиқадиган сиëсатчилар бордир¸ вақти-соати бўлиб қолди уларга эргашсак. Уларнинг дастурларини билсак. Бизда матбуот нол. Ëруғлик сизлардан келаяпти. Сизлар орқали булар тиришқоқ бўлмаяпти. Ўзлари билан тортишиб¸ какой то нималар бўлаяпти¸ мен шулардан илтимос қилардимки¸ биз мухолиф партияларнинг лидерларини эмас¸ аъзолари ҳам бўлади¸ шуларни бир эшитайлик. Концовка нима¸ нима қилайлик¸ дейди Аҳмаджон.


Даниялик сураткаш кечирим сўрасин...


Қўқонлик Эргашбой акани эса халқаро мавзулар қизиқтиради. У пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳажв қилинган суратларни чизган даниялик карикатурачи рассом Курт Вестергаард атрофида кўтарилган навбатдаги шов-шувга муносабат билдиради.

Даниялик бу карикатурачи ўтган ҳафтанинг жума куни навбатдаги ҳужумга учраган, сомалилик бир одам унинг жонига қасд қилганликда айбланиб¸ қўлга олинган эди.

Қўқонлик Эргашбой ака гапиради.

- Мен Қўқонданман. Фамилиям Қўшматов. Ислом дини ва империализм соҳасида ўз фикримни билдирмоқчиман. Бундан икки йил муқаддам Данияда сураткаш Муҳаммад пайғамбаримизнинг танқидий суратини олиб чиқиб¸ бутун дунëда жуда катта шов-шув бўлди. Шу даниялик одамга яқин кунда Сомали фуқароси суиқасд қилди. Ҳозир уни қўлга олишди. Мана шу бугун ҳам euronewsда беришдики¸ исломист шу ишни қилди деди. Менга бу нарса жуда ҳам оғир тушди. Суиқасд қилган сомалилик фуқаронинг ҳеч қандай Исломга дахли йўқ дейман. Исломни ниқоб қилиб олиб¸ бизнинг динимизнинг обрўсини тўккан одам¸ деб ҳисоблайман. Менга яна битта оғир тушадиган қаерда гап бўлса¸ бизнинг динимизни ниқоб қилиб¸ бизнинг динимизнинг обрўсини тўккан одамларни чет давлат ташкилотларида¸ Европа давлатларида “исломист” дейишади. Ҳа бунинг исломга ҳеч қандай дахли йўқку. Муҳаммад пайғамбаримизнинг ҳеч қандай дахллари йўқку. Даниялик сураткаш буни чизиб жуда нотўғри қилган. Мен илтимос қилардимки¸ Дания ҳукумати эмас бу киши дунë мусулмонларидан кечирим сўрасин¸ дейди Эргашбой ака.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG