Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга кўра¸ ўзбек армиясининг қудрати унинг ўз халқи билан чамбарчас¸ узилмас иплар билан боғланганидадир. Аммо 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда тинч намойишга чиққан ўз халқини отган ўзбек қўшинлари амалда бунинг тескарисини намоëн қилди.
Армия ва халқ

1
Андижон¸ 2005 йил 14 май - 13 май куни Андижоннинг марказий Бобур майдонида юзага чиққан хунрезликдан сўнг¸ шаҳар марказини Ўзбекистон армияси танклари ва зирҳли машиналари назорат қилишга киришди.

2
Андижон¸ 2005 йил 14 май - Бобур майдонида бир кун аввал президент Каримов билан учрашамиз¸ деган хаëлда тўпланган халойиқдан 14 май куни қонли кўлмаклар ва эгасиз қолган ковушларгина қолди.

3
Андижон¸ 2005 йил 14 май - 14 май куни Андижон марказида бир муддат даҳшатли жимлик¸ қабристон жимлиги юзага чиқди.

4
Андижон¸ 2005 йил 14 май - Ўзбек армияси саъй-ҳаракатлари билан 2005 йилнинг 14 май куни Андижонда юзага чиққан қабристон жимлигининг яна бир акси.