Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:54

Хитой ўз ракетасини фазога чиқарди


Хитой 25 сентябрь куни ўз космонавтикаси тараққиётининг янги босқичига кўтарилди. Бу мамлакат учинчи ракетасини фазога чиқарди. Ушбу учирилишда хитойлик космонавтлар биринчи марта очиқ фазога чиқадилар.

“Шинчжоу 7» фазо кемаси Хитой шимоли шарқидаги космодромдан ҳавога кўтарилди. Уни кузатишда Хитой раҳбари Ху Зин Тао ва бошқа ҳукумат расмийлари иштирок этдилар.

Шинчжоу «муқаддас кема» деган номни англатади. У ўз бортида 1998 йилдан бери тайёргарлик кўраётган учта астронавтни фазога олиб чиди.

Фазогирлардан бири, Хитой ҳаво кучлари полковниги Жай Жиганг уч кунлик учиш даврида очиқ фазога чиқади. Шундай қилиб у биринчи марта очиқ фазога чиққан хитойлик фазогир сифатида тарихга ёзилади.

«Шинчжоу 7» кемасини фазога чиқаришга 2003 йилдан бери тайёргарлик кўрилган эди. У замонавий хитой космонавтикасининг энг ғурурланарли лойиҳасидир. Бу кеманинг ҳавога кўтарилиши Хитой учун яқиндагина якунланган Олимпиада ўйинларидан кейинги энг тантанали байрам бўлди. Хитой раҳбарияти эса бундан мамлакат салоҳиятини яна бир бор намоён қилиш мақсадини кўзлаган.

Хитой кемасининг фазога кўтарилиши мамлакат ичида қуритилган сут туфайли юзага келган жанжалдан одамлар эътиборини сусайтирди. Қуритилган сут истеъмол қилган болаларнинг камида тўрт нафари нобуд бўлган, ўн минглаб болалар эса заҳарланиш деган ташҳис билан касалхонага ётқизилган эди.

Бундан ташқари бугунги учирилиш Хитой техникаси тараққиёти намунаси ҳамдир. Негаки, Хитой биринчи марта бирданига учта фазогирни битта кемада фазога чиқарди ва улардан бири очиқ фазога ҳам чиқади. Хитойлик космонавтларнинг айримлари Россияда тайёргарликдан ўтганлар, ракетанинг парвозида ҳам россиялик мутахассислар иштирок этганлар. Бироқ, расмий Пекин бу галги парвоз Хитой бошқа давлатлар учун космонавтлар тайёрлай олиши мумкинлигини исботлаши зарур.
XS
SM
MD
LG