Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:05

“Бўлка нон” нинг Ўзбекистон пештахталаридан деярли йўқолиб кетаётгани ва Ривальдонинг Ўзбекистонга олиб келаётган дастлабки муваффақиятлари ҳақида


Душанба куни Ўзбекистонда бензин нархларининг ошиб кетгани ҳақидаги хабарни тарқатган www.uzmetronom.com сайти Ўзбекистонда эндликда 20 литр бензин сотиб олиш учун деярли бир минимал иш ҳақини сарфлаш кераклиги қайд этди. “Қолган пулган эса икки метр арқон ва бир дона совун сотиб олиш ҳамда яқин қариндошларга уч сўздан иборат телеграммани юбориш мумкин”- дейилади мақолада. Яна бир мақолада Ўзбекистонда арзонроқ бўлган “бўлка нон” деярли сотувга чиқарилмаётгани ҳақида айтилади. “...нархи давлат томонидан ўрнатилган нон ҳозирда боғчалар, мактаблар ва касалхоналарга етказиб берилмоқда. http://gdb.rferl.org/6ABAB88B-320F-40EC-9DE1-D22E97EBD867_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/6ABAB88B-320F-40EC-9DE1-D22E97EBD867_mw800_mh600.jpg Кам маош олиб ишлаётган фуқаролар ва нафақахўрлар бундай нонни фақатгина тасодифан сотиб олиши мумкин”- дейилади мақолада.

Ортда қолган ҳафтада хориж оммавий ахборот воситалари асосан президент Каримовнинг қизи Гулнора Каримова мамлакатнинг Женевадаги БМТ вакили этиб тайинланганига эътибор қаратди. Бу ҳақдаги хабар бизнес оламида танилган Dow Jones нинг янгиликлар хизматида ҳамда Wall Street Journal газетасида пайдо бўлди.
“Энергия заҳираларга бой мамлакатда қўшиқчи ҳамда сиёсий фигура сифатида танилган 36 ёшли Гулнора Каримова янги мансабга сентярб ойидан бошлаб киришди”- дейилада Associated Press ахборот агентлиги хабарида.


“Ўзбекистон болалар меҳнатини тақиқламоқда!”- дея баралла хабар тарқатди дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари. “Пахтани сотиш бўйича дунёда учинчи ўринда турувчи Ўзбекистон АҚШ ва Европа импортёрлари босими натижасида болалар меҳнатини тақиқлади”- деб ёзди France Press ахборот агентлиги. (AFP)
Мақолада Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг болалар меҳнатини тақиқловчи икки халқаро конвенциянинг ижроси бўйича қарорни имзолагани ва барча ҳокимларни болаларни пахтага жалб қилиш оқибатлари ҳақида огоҳлантиргани ҳақида айтилган.


Ўзбекистонлик мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзованинг Human Rights Watch ташкилотининг нуфузли 2008 йил инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси мукофотига сазовор бўлгани ҳақидаги хабар ҳам жуда тез тарқалди.
Умида Ниёзовадан ташқари жорий йилда ушбу мукофот билан Бирма, Конго, Саудия Арабистони ва Шри ланкалик яна тўрт нафар ҳуқуқ фаоли тақдирланди. Reuters ахборот агентлигининг ёзишича, Умида Ниёзова маҳкамага тортилган пайтда босим остида Human Rights Watch фаолиятини танқид қилишга мажбур қилинганди. “Ниҳоят Ниёзова амнистия асосида озод бўлди. Унинг тақдири эса, ўзбек жамиятининг ҳамон эркин эмаслигини кўрсатади.” – деб ёзди Reuters ахборот агентлиги.

Хориж оммавий ахборот воситаларида ортда қолган ҳафтада Парижда Европа Иттифоқи расмийлари ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари ўртасида ўтказилган хавфсизлик форуми кўп ёритилди. Бироқ аксар хабарлар хавфсизлик масаласидаги ҳамкорлик қанчалик аҳамиятли эканини таъкидловчи расмий баёнотларни келтиришдан нарига ўтмади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг келаси ойда Ўзбекистон санкциялари муҳокама этилишидан аввал Брюсселга сафари ҳам кенг ёритилди деб бўлмайди. Санкциялар борасида ўз фикрини www.uznews.net сайтига билдирган Бўхронларнинг олдини олиш гуруҳи (ICG) таҳлилчиси Алан Делетрознинг айтишича, Ўзбекистонга қарши жорий этилган санкциялар Европа Иттифоқидаги бюрократия сабабли бекор қилинади. Ўз фикрини Делетроз санкцияларнинг муддати ўтиб кетаётгани ва Европа Иттифоқида якдиллик йўқлиги сабабли уларни узайтиришнинг иложиси йўқлиги билан исботлашга уринади.


Ортда қолган ҳафтада Ўзбекистон ҳукумати футбол бўйича миллий чемпионатга камида 20 нафар хориж ўйинчисини таклиф қилиш режаси борлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда асосан маҳаллий интернет сайтлари ёзди. Бироқ хорижий спорт саҳифалари дунё футболининг собиқ юлдузи Ривалдонинг Ўзбекистонга келтираётган дастлабки муваффақиятлари ҳақидаги хабарлар билан тўлиб тошди. “Ривалдо Ўзбекистоннинг Қурувчи командасига ишончни қайтарди”- деб ёзди France Press ахборот агентлиги. (AFP)
“17 сентярб куни Осиё чемпионлари лигасида Эроннинг “Saipa” жамоасига қарши тўп сурган “Қурувчи” командаси Ривалдонинг урган иккинчи голи билан деярли ғалаба қозонганди. Бироқ Эронинг тасодифий голи ҳисобни тенглаштирди.”
XS
SM
MD
LG