Тожикистон давлат чегарларини қўриқлаш бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Хушнуд Раҳматуллаев Ўзбекистон 21 декабрдан 25 декабргача Тожикистон билан чегараларини ёпганини тасдиқлади.
“Аммо фуқаролар Ўзбекистондан Тожикистонга бемалол ўтиши мумкин. Лекин тожикистонликлар Ўзбекистонга киритилмайди. Дипломат мақомига эга шахслар ва халқаро ташкилотлар ходимлари бундан мустасно. Ҳатто шошилинч телеграмма билан Ўзбекистонга бориши зарур бўлган фуқароларимиз ҳам чегарадан ўта олмайди”,- деди Х.Раҳматуллаев.
Кузатувчилар Ўзбекистон бирор байрам ёки йирик тадбирлар арафасида хавфсизлик нуқтаи назаридан чегарани вақтинчалик ёпиб қўйиши одатий ҳолга айланганини таъкидламоқда.
Чегара ҳудудида яшовчи Муслима исмли аёл бу тадбирлар оддий халққа муаммолар келтириб чиқараётганини билдирди.
“Икки тарафда ҳам эту тирноқ бўлиб кетган халқ бор. Бу халқнинг тўйи бор, маракаси бор, ўлик-тириги бор. Чегаранинг ёпилиши умуман номақбул амал. Катталарнинг касрига оддий халқ қолмаслиги керак”,- дейди Муслима.