Муаллифи Феликс Корли бўлган мақолада ёзилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда мусулмонлар билан бир қаторда ноанъанавий диний гуруҳлар аъзоларини кузатиш, улар ҳаракатини видеотасмага ёзиш ва суҳбатларини яширинча эшитиш анча кучайган.
“Ҳозир мусулмонлар жамоаси ичкаридан назорат қилинади, бошқа барча динлар ташқаридан назорат остига олинган. Бу иш мамлакат миқёсида Миллий хавфсизлик хизмати томонидан амалга ошириб келинмоқда”, - дейди Ф.Корли.
Унинг таъкидлашича, диний гуруҳларни назорат қилишда ҳукуматнинг деярли барча тизимлари иштирок этади.
“Ҳукуматнинг Дин ишлари қўмитаси, диний жамоаларнинг қонуний ёки қонундан ташқари бўлиши ҳақида қарор қабул қилувчи Адлия вазирлиги диний жамоаларни назорат қилишда муҳим рол ўйнайди. Маҳаллий даражада ҳокимиятлар нима қилиш мумкин, нима қилмаслик кераклиги ҳақида кўрсатмалар бериш орқали диний фаолиятга аралашади. Диний фаолият ҳатто маҳаллалар даражасида ҳам назорат қилинади. Агар маҳалла раислари бирор нарсани ёқтирмаса, уни тўхтатишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, рухсат этилмаган диний фаолият тўғрисидаги қонунлар жуда қатъий. Бу Ўзбекистоннинг халқаро инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши борасида ўз зиммасига олган мажбуриятига зиддир”, - деди Феликс Корли.
“Форум 18” вакили сўзларига кўра, Ўзбекистонда диний адабиётлар нашри ҳам назорат остига олинган. Ҳукуматга ёқмаган диний арбобларнинг чет элга чиқишига рухсат берилмайди.
“Озчиликни ташкил этувчи диний гуруҳларнинг бир неча аъзоси қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Андижонлик роҳиб Дмитрий Шестаков тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукумат у экстремистик қарашларни тарғиб этганини иддао қилган. Унинг черковида рейд ўтказилган, кўплаб одам тергов қилинган, китоблар ва магнит тасмалар мусодара этилиб, ундаги маълумотлар мутахассислар томонидан таҳлил қилинган. У экстремистик қарашларни тарғиб қилгани ҳақидаги айбловни рад қилган”, - дейди Феликс Корли.
Феликс Корли Ўзбекистонда ҳукумат чизган чизикдан ташқарига чиққан мусулмонлар ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинганини айтади.
Унинг билдиришича, жуда кўплаб мусулмонлар меҳнат лагерларида жазо муддатини ўтамоқда. Уларнинг айримлари ҳукуматга қарши сиёсий фаолият юритган, бошқалари эса диний идора белгилаб берган тартибдан ташқари диний фаолият билан шуғулланган оддий мусулмонлардир. “Ёҳуво шоҳидлари” гуруҳининг икки вакили ҳам ҳукуматдан рухсат олмай ўз динини тарғиб қилгани учун озодликдан маҳрум этилган.
Феликс Корли фикрича, Ўзбекистонда барча диний жамоаларнинг назорат остида бўлиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
“Бу ҳукуматнинг қўрқуви оқибатидир. Ҳукумат ўз назоратида бўлмаган ҳар қандай фаолиятдан қўрқади. Айни пайтда бу Совет Иттифоқидан мерос қолган атеизм оқибатидир. Ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийлари динни душман деб билган тизимда ўсиб улғайган. Совет Иттифоқи йўқ бўлиб кетганига кўп йиллар бўлганига қарамай, расмийлар ҳозирга қадар дин хавфли ва у назорат қилиниши керак, фақат ҳукумат назорати остида бўлган фаолиятгагина рухсат бериш лозим, деган фикрда”, - дейди Феликс Корли.