Айни пайтда Грузия Ички ишлар вазирлиги терговчилари Кодор ҳудудида тергов ишлари ўтказмоқда.
Вазирлик матбуот котиби Россияники экани айтилаётган, Грузия ҳудудини бузиб ўтган ҳарбий самолёт ўққа тутилганини тасдиқлади. Шунингдек, Грузия телевидениеси ҳам маҳаллий аҳоли самолёт қулашига гувоҳ бўлганини маълум қилди.
Айни пайтда Россия ҳарбий ҳаво кучлари матбуот котиби Александр Дробишевский Грузия иддаоларини иғво, дея баҳолади.
“Бу бизга қарши қаратилган ва ўз манфаатлари йўлидаги ташвиқот учун тарқатилаётган навбатдаги ахборотдир. Россия ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари чегарага яқин ҳудудда парвоз қилмаган ҳамда Грузия ҳаво ҳудудини бузмаган”, - деди Александр Дробишевский.
Самолётларнинг ҳаво ҳудудини бузиб кириши билан боғлиқ воқеалар Россия ва Грузия ўртасидаги шундай ҳам яхши бўлмаган муносабатларни янада кескинлаштираётир.
Расмий Тбилиси 6 август куни Россия ҳарбий самолётлари Грузия ҳудудини бузиб кириб ракета отганини иддао қилганидан бери можаро кучайишда давом этяпти. Россия Грузияни отилган ракета атрофидаги бўҳронни атайин уюштираётганликда айбламоқда.
Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркиннинг таъкидлашича, агар ракета ҳақиқатдан ҳам отилганда портлаган бўлар эди. Бироқ портлаш рўй бермагани ракета қолдиқлари воқеа жойига бошқа жойдан олиб келинган, деган хулосага етаклайди.
Бироқ Грузияда бўлган халқаро кузатувчиларнинг икки гуруҳи ракета Россия ҳудудидан кирган самолётдан отилган, деган хулосага келган эди.
Грузиянинг БМТдаги вакили Ираклий Аласания Кодорда гўёки самолёт қулаб тушгани воқеасига муносабат билдирар экан, Россия Грузияга қарши кайфиятда эканини таъкидлади.
“Ушбу агрессив ҳаракат нафақат Грузия, балки унга чегарадош ҳудудларда демократия ва Ғарб қадриятлари ëйилишини тўхтатмоқда. Бундай тактика илгари ҳам қўлланиларди ва халқаро ҳамжамият бунга ортиқча чидаб тура олмаслигини намойиш этди. Биз бошимизни эгмаслигимиз керак”, - деди деди И.Аласания.
Грузия мудофаа вазири ўринбосари Бату Кутелия шу ҳафтада мамлакат радар тизими НАТОникига қўшилишини маълум қилди.
Унинг билдиришича, Россия томонининг ҳаракатлари ушбу жараëнни тезлаштиришга мажбур қилмоқда.