Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазирлиги ходими Ўктам Муродовнинг “Озодлик”ка айтишича, жорий йил охири ва 2008 йил бошларига бориб Хитой билан савдо-сотиқ ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. 2006 йилда эса бу кўрсаткич 700 миллион доллар бўлган.
“Ҳозир ҳамкорлигимиз, асосан, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва ахборот хизматлари соҳасидадир. Ўзбекистон Хитойга пахта толаси, энергия ресурслари, кимëвий маҳсулотлар, пластмасса экспорт қилади. Биз эса улардан асбоб-ускуналар, кимë ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда темир сотиб оламиз”, - деди вазирлик ходими.
Бир неча йил аввал “маҳаллий саноат ишлаб чиқарувчиларини ҳимоялаш мақсадида” Ўзбекистон мамлакатга олиб келинадиган молларга 100 фоизлик бож белгилаган, кейин бож миқдорини 70 фоизга туширган эди. Шунга қарамай, маҳаллий бозорлардаги аҳвол Хитойдан Ўзбекистонга олиб келинаётган товарлар ҳажми ва сифати ўзгармаганини кўрсатади.
Аммо иқтисод Хитойнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишининг ягона омили эмас. Хитой иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали Марказий Осиëга таъсирини кучайтирмоқчи. Бу эса ўз-ўзидан Россия ва мазкур минтақадан кўз узмай келадиган Вашингтонга хуш келмайди.
Сиëсатшунос Тошпўлат Йўлдошев Хитой Марказий Осиё минтақасига таъсирини кучайтириш учун замин яратаётганини таъкидлади.
“Масалан, Ашхобод-Пекин газ қувури мисолида шу заминни кўриш мумкин. Шунингдек, Хитой Марказий Осиë билан темир йўл орқали боғланмоқчи. У ШҲТ доирасида аъзо давлатлар ички бозорларини эгаллашга уринаётир”, - дейди Т.Йўлдошев.
Т.Йўлдошев Хитой билан Ўзбекистон ўртасида товар айрбошлаш ҳажми ортгани Ғарб давлатлари билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларнинг сустлиги ҳисобига эканини билдирди.
“Ғарб сармояси қочиб кетмоқда. Шунинг натижасида Хитой билан иқтисодий алоқалар кўрсаткичлари ошган бўлиши мумкин. Ўзбекистон эса ҳозир нима қилишини билмайди. Боши берк кўчага кирган. Ҳукуматда бирор бир сиëсий стратегия, деган нарса йўқ ”, - дейди сиëсатшунос.