Террорчилар ëки жангарилар оддий фуқароларни гаровга олади. Ҳукумат эса ўғрилар талабини бажарса, бу бошқа террорчиларни ҳам рағбатлантиришини айтади. Гаровдагиларнинг тақдири эса номаълумлигича қолади.
Афғонистонда давом этиб келаëтган урушда нодавлат ташкилотлар ҳам гаровдагиларни озод этиш учун барча имкониятларни ишга солиб келмоқда.
Натижалар эса ҳам яхши, ҳам ëмон.
“Гаровдагиларни озод этиш нозик масала. Нима бўлиши номаълум. Ҳеч ким бир нарсани ҳар доим истайвермайди. Ҳатто гаровга олувчилар ҳам. Шунинг учун бундай қийин вазиятга аралашиб қолиш мушкул ва аслида бизнинг масъулиятимизга ҳам кирмайди”, - дейди Италиянинг Афғонистондаги нодавлат ташкилоти ходими Карло Карбаняти.
Оқ уй матбуот хизмати ходими Скот Макклеллан эса АҚШ бундай ҳолатларда террорчилар билан келишиб ўтирмаслигини маълум қилди.
“Биз террорчилар билан гаплашиб ҳам ўтирмаймиз. Урушни террорчилар бошлади ва президентимиз айтганидек, биз ушбу урушни ўзимиз учун қулай вақт ва жойда тамомлаймиз”, - деди Скот Макклеллан.
Афғонистонда толиблар гаровга олинган италияликлар эвазига беш сафдошининг озод этилишига эришгани АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Нидерландияни ташвишга солган эди. Улар бу ҳолат НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбийларига хавф солиши ва гаровга олувчиларни рағбатлантиришидан хавотир билдирганди.
Карло Карбанятининг таъкидлашича, одатда гаровдагиларни озод этишда толиблар унинг эвазига бериладиган пул ëки сафдошларини қамоқдан озод этиш эмас, балки ушбу ҳолатда Ҳомид Карзайнинг обрўсига қанчалик путур етиши-етмаслигига аҳамият беради.
“Улар пул ҳақида гаплашгиси ҳам келмайди. Бу уларнинг ғазабини қўзғайди. Улар қамоққа олинган сафдошларини озод қилиш ва Ҳомид Карзайнинг боғига яна бир бор тош отиш имконияти юзага келганидан хурсанд бўлади”, - дейди К.Карбаняти.
Шу кунларда толиблар жанубий кореялик 19 фуқарони гаровда ушлаб турибди. Кореялик 23 фуқаро 19 июль куни “Толибон” жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган эди. Шу пайтгача гаровдагилардан икки нафари қатл қилинди ва икки аёл жангарилар томонидан озод этилди.
Толиблар гаровида қолаётган кореяликларни озод этиш юзасидан ўтказилган музокаралар эса натижасиз якунланди.
“Толибон” ҳаракати вакилининг билдиришича, айни пайтда жангарилар гаровда қолаётган жанубий кореяликларнинг тақдирини ҳал этмоқда.
“Толибон” вакили Афғонистон ҳукумати жангарилар талабини бажармагани боис гаровдагиларни озод этиш борасидаги музокараларни қайта тиклаш амри маҳол эканини таъкидлади.
Сўнгги хабарларга кўра, кореяликларни гаровда ушлаб турган толибон вакиллари душанбадан бошлаб кореяликларни бирин-кетин қатл этишини эълон қилган.
Шунингдек, ўтган шанба куни Кобулдаги қаҳвахоналардан биридан Германия фуқароси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳам хабар қилинмоқда.