Ҳолбуки, Афғонистонда маҳаллий фуқароларнинг гаровга олиниши тез-тез учраб турадиган ҳолат.
Лашкаргоҳлик Ажабгул 22 ëшда. Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилояти маъмурий марказида истиқомат қилади. Шаҳардаги кичик дўконлардан бирининг соҳиби бўлган Ажабгул яқинда қуролланган гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган эди.
“Мени куч билан машинага тиқиб, кўзимни боғлашди. Тунги соат бирларда қаергадир олиб боришди. У ерда гаровда яна тўрт киши бор эди. Ўша тунда улардан иккитасининг бошини танасидан жудо қилишди”, - дейди Ажабгул.
Ажабгул акаси қуролли гуруҳга 16 минг АҚШ доллари бергандан кейингина тутқунликдан қутулган.
Ҳилманд вилояти полицияси бошлиғи генерал Ҳусайн Андивал ўтган ойда одамларнинг гаровга олиниши билан боғлиқ бир неча жиноят содир этилганини билдирди.
“Биз бу жиноятчилар тармоғини кузатиб боряпмиз ва тез орада жиноятчилар қўлга олинади”, - деди генерал.
Маҳаллий фуқароларнинг ўғирлаб кетилиши кўпинча эътиборсиз қолаётир. Гаровдагиларнинг оила аъзолари бу ҳақда ҳеч кимга ошкор қилмай, яқинларини озод қилишга киришади.
Толиблар кўпинча давлат идоралари учун ишлайдиганларга таҳдид солиб, уларни таъқиб қиляпти, таълим муассасаларини вайрон этяпти.
Афғонистон Таълим вазирлиги вакили Зуҳур Афғон ўтган йил мобайнида мамлакатдаги 140 та мактаб жангарилар нишонига айланиб, ўн минглаб ўқувчилар мактабсиз қолганини таъкидлади.
Зуҳур Афғоннинг айтишича, “Толибон” жангарилари мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларга ҳужум уюштирмоқда.
“Ўтган йилнинг июль ойидан бери 85 одамни йўқотдик. Улар афғон халқи душманлари томонидан йўқ қилинди”, - деди З.Афғон.