Ташкилот матбуот вакилининг айтишича, улардан беш нафари Фарёб вилоятида, қолган иккитаси сўнгги бир неча кун ичида Жузжон вилоятида ушланган. Ўтган ой охирларида ҳам бу ҳаракатнинг бир неча аъзоси қўлга олинган эди.
30 июнь куни “Фарғона.ру” сайти тарқатган хабарда Афғонистонда қўлга олинганлардан икки нафари ЎИҲ етакчиси Тоҳир Йўлдошга алоқадор шахслар экани маълум қилинганди. Булар қори Абдул Қодир ва қори Ҳикматулла бўлиб, асли фарёблик бўлган бу шахслар Покистоннинг Кветта шаҳридаги исломчилар лагерида ўқув машғулотини ўтагани айтилади.
Тожикистонда эса ЎИҲнинг 14 аъзоси судланмоқда. Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятида эса яна ўн киши мазкур ҳаракатга аъзоликда айбланиб қўлга олинган.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг ўтган ҳафтада Бишкекда ўтган анжуманида Тожикистон мудофаа вазири Шерали Хайруллоев Афғонистонда кўкнор ҳосили йиғиб олингандан сўнг минтақада жангарилар фаолияти кучайиши эҳтимолидан огоҳлантирган эди.
“Июль ойидан толиблар, “Ал-Қоида” ва ЎИҲ фаоллашади. Биз кўпроқ ЎИҲнинг Фарғона вилоятига таъсиридан хавотирдамиз. Бу ҳаракат хорижий ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади. Агар ҳаракат ўзини кўрсатмаса, унга берилаётган молиявий ëрдам ҳам тўхтатилади. Шунинг учун улар тинч ўтирмайди”, - деган эди Тожикистон мудофаа вазири.
Минтақа расмийларининг ЎИҲ фаоллашаётгани ҳақидаги баёнотларини аксарият таҳлилчилар бўрттириш, деб ҳисобламоқда.
Улар фикрича, минтақадаги асл вазият бу ердаги ҳукуматларнинг террорчиликни пеш қилиб, гўëки ўзини ундан ҳимоя қилувчи ягона объект сифатида кўрсатаëтгандек даражада эмас.
Покистонлик журналист, халқаро террорчилик бўйича мутахассис Аҳмад Рашид ЎИҲ мавқеи ва салоҳиятини ортиқча бўрттириш Марказий Осиё давлатларининг манфаати учун хизмат қилишини айтади.
“ЎИҲ МОда бирор ҳаракатни амалга ошириши эҳтимоли жуда ҳам кам. Тўғри, улар “Ал-Қоида” билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Лекин бу ташкилот бугун катта таҳдид солмайди ва Марказий Осиё давлатларидаги режимларга жиддий путур етказишга қодир эмаслигини таъкидлаш зарур”, - деди Аҳмад Рашид.
Бўҳронларнинг олдини олиш халқаро гуруҳининг Марказий Осиë лойиҳаси директори Майкл Ҳолл ШҲТга аъзо давлатларнинг август ойида Бишкекда бўлиб ўтадиган саммитида ЎИҲнинг МОга таҳдиди кучайиб бораётгани ҳақидаги баёнотлар кўпроқ янграшини тахмин қилади.
Унинг таъкидлашича, МОда бу каби таҳдидлар доимо бўлиб келган, аммо уларнинг кўлами АҚШ 2001 йилда аксилтеррор амалиëтларини бошлагандан сўнг анчагина сусайган.
“Бугунгача МОда ЎИҲнинг қолдиқлари қолган кўринади. Аммо уларнинг нималарга қодир эканини айтиш мушкул. Менимча, ҳаракат аъзоларидан келаëтган таҳдидлар қайсидир маънода ўта бўрттириб кўрсатилган”, - дейди Майкл Ҳолл.
Буюк Британиядаги Жейнс тадқиқот марказининг Евроосиё масалалари бўйича таҳлилчиси Мэтю Клеменс агар МОда радикализм таҳдиди мавжуд бўлса ҳам бу таҳдид одамларнинг диний эътиқоди ва сўз эркинлигини топтаëтган ҳукуматлардан келаëтганини таъкидлайди.