Икки кун давомида бедарак бўлган 50 ёшли Халаф бошига ўқ теккани оқибатида нобуд бўлган.
Шунингдек, Бағдоддаги телевидение биноси яқинида худкуш юк машинасини портлатгани туфайли яна бир журналист ҳаётдан бевақт кўз юмди.
“Озодлик” радиоси мухбири Чарлз Рекнегел Бағдоддаги “Озод Ироқ радиоси” бюроси раҳбари Набил ал-Ҳайдарий билан Ҳамаил Муҳсин Халафга қарши уюштирилган суиқасд тафсилоти ҳақида суҳбатлашди.
Мухбир: Ҳамаилнинг ўлими ҳақида нималарни айта оласиз?
Ал-Ҳайдарий: Ҳамкасбимиз Ҳамаил 3 апрель сешанба куни тушдан кейин бюродан уйига кетаётганида ўғирлаб кетилган эди. 5 апрель куни эрталаб унинг жасади Бағдоднинг ал-Харк туманида ўз уйи яқинида топилди.
Мухбир: Буни қандай тушуниш мумкин?
Ал-Ҳайдарий: Бу суиқасдни ҳаёт ва ҳақиқатни ёқтирмайдиган исёнчи гуруҳларнинг огоҳлантириши, деб тушуниш мумкин. Дарвоқе, Ҳамаил ўз лавҳаларида, асосан, оддий одамлар, ироқлик оилалар, болалар ва аёллар ҳаёти ҳақида ҳикоя қиларди. У ҳеч қачон сиёсий мавзуда эшиттириш тайёрламаган. У ижтимоий мавзуларда лавҳалар тайёрлашни яхши кўрарди. Мен кеча ва ўтган куни унинг айрим лавҳаларини эшитдим. У ўзининг ҳамма лавҳасида оддий ироқликлар кўнглидаги гапларни айтишга ҳаракат қилган.
Мухбир: Сиз журналист ва фуқаро сифатида Ҳамаилни ўлдиришга таҳдид қилингани ҳақида гапирдингиз. Бунинг сабаби нимада, деб ўйлайсиз?
Ал-Ҳайдарий: “Ҳамаил мазҳаблараро қарама-қаршилик иштирокчиси бўлган экстремистлар аҳолининг бир қисмини уйларидан кўчиришга уринаётган туманда яшагани учун улар уни ҳам ўлдиришга таҳдид қилган. Шу боис, Ҳамаил икки қизи, болаларини Сурияга жўнатиб юборган эди. У оиласини боқиш учун Ироқда бир ўзи яшаб, ишлаётган эди.
Мухбир: Ҳамаил кўп йиллик тажрибага эга бўлган таниқли профессионал журналист эди. Унинг таниқли бўлиши сабаби ҳақида нима дея оласиз?
Ал-Ҳайдарий: У 70-йиллар охирида инглиз адабиёти бўйича бакалавр дипломини олгандан кейин Ироқ давлат телевидениесида ишлай бошлаган. Ўшанда Ироқда фақат битта телеканал бор эди. 2003 йилга қадар, яъни Ироқда ҳокимият ўзгаргунча у ўша телевидениеда ишлади. У телевидение юлдузи, машҳур диктор эди. У 26 - 27 йил телеюлдуз бўлгани учун уни ҳамма яхши танирди. Уруш бошлангандан бир неча ой ўтиб у бизга қўшилди.
Мухбир: Мухбирлар босим остида қолаётган бир дамда ироқлик журналистларнинг ўз ҳамкасбидан айрилиши уларга берилган яна бир зарба. Сиз ва ироқлик бошқа журналистлар бунга қандай жавоб бердингиз?
Ал-Ҳайдарий: Бу ўлим икки маънони англатади. Бу ҳар бир журналист ҳаёт қийинчиликларига бардош бериб ўз вазифамизни бажаришни давом эттиришимиз кераклигини англатади. Шунингдек, биз ўз ҳаётимизда, айниқса, журналистик фаолиятимиз давомида барча ҳамкасбларимиз (ҳаётда) содиқ бўлган принцип - ҳақиқатни юзага чиқариш ва шу кунларда Ироқ халқи жуда ҳурмат қилаётган “Озод Ироқ радиоси”даги фаолиятни давом эттириш кераклигини англатади.