Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:01

13 ўзбекистонлик Украинадан уйига қайтгани ҳақидаги хабар рад этилди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Киев Тошкент йўналишидаги пайшанба кунги рейсида Укрианадан бошпана қидирган ўзбекистонлик 13 қочқин юртига қайтди, дея хабар қилди “Интерфакс”, “Ассосшиэйтед пресс” ахборот агентликлари.

Бироқ, Ўзбекистон куч ишлатиш салоҳиятига эга тизимларига таяниб тарқатилган бу ахборотни Украина томони рад этмоқда.

БМТнинг Қочқинлар билан ишлаш агентлиги Киев бўлими матбуот котиби Наташа Прокапчук:

“Бизда қочқинлик мақомини олган ва шу кунларда учинчи давлатга чиқарилиши кутилаётган гуруҳ йўқ. Бу ахборот нотўғри. Айнан ҳозирги ахборотларда тилга олинган ҳолат эса шу йил август ойида содир бўлган. Швеция учиб кетишга ҳозирлик кўраётган қочқинлар қисқа муддатда қарорини ўзгартирган ва бунга сабаб уларга юртида ҳеч қандай таъқиб қўлланмаслиги ҳақида ваъда қилинганини айтишган эди. Яъни шундай ҳолат бўлган, фақат август ойида”, - дейди БМТнинг қочиқнлар билан ишлаш агентлиги Киев бўлими матбуот котиби Наташа Прокапчук.
Айни вақтда бу хабарнинг ҳозир тарқатилганидан таажуб билдирди.
XS
SM
MD
LG