Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

Янукович қайта сиëсий саҳнада пайдо бўлмоқда


А.Арал 2004 йил охирларида Украинада амалга ошган “зарғалдоқ инқилоби” натижасида мағлубиятга учраган Виктор Янукович¸ афтидан¸ украиналик сайловчиларни қайта ўзига жалб қиладиган кўринади. Сўнги ижтимоий сўров натижаларига кўра¸ респондентларнинг 31 фоизи Янукович партияси¸ 13 фоизи унинг рақиби “Бизнинг Украина” иттифоқи етакчиси Виктор Юшченкони маъқуллашини билдирган. Януковичнинг қайта сиëсий саҳнада пайдо бўлиши¸ унинг бўлажак парламент сайловларида парламентдаги кўпчилик ўринни эгалловчи фракцияга етакчилик қилиш шунингдек яна бир бор бош вазир лавозимини эгаллаш имконини бериши мумкин.

“Регионлар партияси” мамлакатни бошқаришга тайëр. Биз рус тилини Украинада иккинчи расмий тил сифатида қабул қиламиз. Даромад солиқларини камайтирамиз. Ҳаваскорликка барҳам бериш вақти келди. Биз биргалашиб Украина учун ғалаба қозонамиз”.

Украина халқига бундай ëғлиқ ваъдалар бераëтган шахс¸ Украина Регионлар партияси раҳбари Янукович. У бугун афсонавий самандар қуш каби қайта кулдан пайдо бўлмоқда ва Украина ислоҳотчилари учун муаммолар яратмоқда.

Украиналик жамиятшунос Андрей Биченкога кўра¸ Янукович ҳисоблашмаса бўлмайдиган куч сифатида қайта майдонга тушди:

“Ўтган йил охирларида ўтказилган сўровлар Януковичнинг шуҳрати ортиб бораëтганини кўрсатди. Бошқа сўровлар ҳам айни шуни кўрсатмоқда”¸ - дейди мутахассис Биченко.

Таҳлилчига кўра¸ Янукович шуҳратининг ошишига¸ украиналик сайловчиларнинг зарғалдоқ инқилоби етакчилари ўз ваъдаларининг бажармадилар деган қарашлари асос берган.

Биченконинг айтишича¸ Юшченко ҳукумати коррупцияга қарши муваффақиятли кураш олиб боролмади¸ иқтисодий ислоҳотлар ва хорижий сармоя оширишни жалб этиш соҳасида муваффақиятсизликка учради.

Юшченко зарғалдоғ инқилоби етакчиларидан бири – Юлия Тимошенкони нопрофессионализмда айблаб вазифасидан озод этди. Кўп ўтмай унинг вазифасини вақтинчалик бажариб турган муваққат Бош вазир Юрий Ехануровни парламент ишдаб бўшатди. Ехануровнинг ишдан олинишига Россия билан газ масаласида юзага чиққан жанжал сабаб бўлди. Ҳозирча газ жанжали поëнига етмади ва Украина сиëсатини ҳамон беқарорлаштириб турибди.

Айни пайтда¸ Янукович ўз тарафдорлари сафини мустаҳлашда давом этмоқда¸ аммо буни ҳам мутлақ ҳодиса деб бўлмайди. Сўровларнинг кўрсатишича¸ унинг аксарият тарафдорларини Украина шарқий ва жанубий ҳудудларида яшайдиган¸ русийзабон аҳолидир. Янукович бу сайловчиларга улар эшитишни истаган гапларни айтади.

“Биринчидан¸ мен Украина сиëсатида Россия каби стратегик ҳамкорга нисбатан қарши сўз айтишга йўл қўймайман. Айни пайтда¸ мен Украина давлати ва Украина халқи манфаатларига ҳам ҳеч қачон қарши чиқмадим”, - дейди Янукович.

Жамиятшунос Биченко фикрича¸ Януковичнинг Россияга тарафдорлик позицияси тобора кучаймоқда. Бу эса Кремлга манзур бўлмоқда. 2004 йилда ўтказилган президентлик сайловида Москва Януковични қўллаб-қувватлади ва ҳамон Москва бу қўлловни тўхтатганича йўқ¸ дейди таҳлилчи Биченко.

Украиналик бошқа бир мутахассис Иҳор Лосевга кўра¸ Януковичнинг “Регионлар партияси” Украина парламентида кучли партияга айланиши ва Янукович қайта бош вазир бўлиши мумкин.

“Агар ҳаммаси ҳозиргидек¸ айни тарзда давом этса¸ бу таҳдид ҳақиқатга айланиши мумкин. Бу амалга ошадиган кўринади”¸ - деб фикр билдиради профессор Лосев.

Унинг таъкидлашича¸ Ураинада биринчи январдан кучга кирган конституциявий ислоҳотлар натижасида парламент салоҳиятлари кенгайди. Парламентга мамлакат бош вазирини сайлаш ҳуқуқи берилди. Олдинлари бундай ҳуқуққа фақат президент эга бўлган.
XS
SM
MD
LG