Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:01

Газ нархи масаласида Россия ва Украина ўртасида бўҳрон юзага келди


Яқинда Россия ҳукумати Украинага етказиб берилаётган табиий газ нархи тўрт баробардан кўпга оширишлишини маълум қилди. Шу пайтгача Украина Россия газининг ҳар бир минг куб метри учун 50 доллардан пул тўлаётган эди. Аммо Москва расмийлари Украинадан 2006 йил 1 январидан бошлаб ҳар минг куб метр газ учун 230 доллар пул тўлашни талаб қилмоқда.

Украина расмийлари бу қабул қилиб бўлмас нарх эканини айтмоқда. Айни пайтда, Россиянинг иқтисодий босимига жавобан Киев расмийлари Россия ҳарбий флоти фойдаланаётган Севастопол порти ижара хақи оширилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлартирди.

Шу ҳафтада Украина Бош вазири Юрий Ехануров Киев шаҳрида Россия Украинага қарздор эканини айтди:

“Россияликлар бизнинг “Нафтогаз Украини” ширкатига салкам бир ярим миллиард куб метр газ қарз. “Нафтогаз Украини” раҳбари шу масалада Газпромга огоҳлантириш мактуби йўллаб, қарз тўланишини талаб қилди. Мен Россия 1 январгача ўзининг Украианага ҳамма қарзини тўлашини хоҳлайман”.

Чоршанба куни Москвада журналистлар билан учрашув чоғида Газпром ширкати директорлар кенгаши аъзоси Борис Фёдров Украина Бош вазири Юрий Ехануров баёнотига:

“Бу баёнотлар мени хайратга солди. Чунки Россия ҳар доим газ транзити учун жаҳон бозори нархида ҳақ тўлашга тайёр бўлган. Россия буни ҳеч қачон рад этмаган ва ҳар доим ўз мажбуриятини бажариб келган”, – дея муносабат билдирди.

Газ нархи масаласи қарийб бир йил олдин Украина президенти этиб сайланган Виктор Юшченко ҳозирга қадар дуч келган энг жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.

Буни қандай хал қилиш мумкин? Айрим иқтисодчилар фикрича, икки томон учун энг мақбул йўл ҳар минг куб метр газ учун 150 – 160 доллар нарх белгилашдир. Айни пайтда, Украина ўз ҳудуди орқали Россия гази транзити ҳажмини ошириб бориши лозим. Шунга қарамай, Украинанинг газ учун 2005 йилги қарзи кўпайишда давом этади. Янги йилдан бошлаб газ нархининг ошиши Украина иқтисодиёти ва украиналиклар ҳаётига салбий таъсир этиши шубхасиз.

“Economic Intelligence Unit” тадқиқот марказига кўра, агар газ нархи ошса, уни қоплаш учун Украина ҳукумати ички истеъмол бозоридаги нархларни 50 – 100 фоизга оширишга мажбур бўлади. Ўз навбатида, бу мамлакатда мураккаб сиёсий ва иқтисодий вазиятни вужудга келтириши мумкин.

Биринчидан, агар Украинада газ нархи оширилса, бундан хафсаласи пир бўлган сайловчилар март ойида ўтказиладиган парламент сайловида президент Юшченконинг асосий сиёсий рақиби бўлган Виктор Янукович раҳбарлигидаги партия аъзоларига овоз бериши мумкин. Яқинда ўтказилган сўров натижасига кўра, Януковичнинг Регионлар партиясини сайловчиларнинг тахминан 25 фоизи, президент Юшченко етакчилигидаги Бизнинг Украина партиясини украиналикларнинг 15 фоизи қўллаб-қувватлаяпти.

Иккинчидан, агар Украинада газ нархи оширилса, мамлакатнинг энергия энг кўп талаб этиладиган оғир металлургия ва кимё соҳаларида ишлаб чиқариш камаяди. Ўз навбатида, бу ишсизлар сони ортиши ва нархлар ошишига сабаб бўлади. Буни Киев расмийлари яхши тушуниб етган кўринади. 28 декабр куни Украина Бош вазири Ехануров 2006 йил 1 январидан мамлакатда газ нархи 25 фоизгача ошишини маълум қилди.

29 декабр куни Москвада Россия президенти Владимир Путин газ нархи масаласида сўзлашув ўтказаётган Украина ва россиялик музокарачилар билан учрашди. Путин газ нархи борасидаги тортишувни ҳақиқий бўҳрон, дея атади.
XS
SM
MD
LG