Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:53

Зилзиладан омон қолган покистонлик Иброҳим ота ҳикояси


Кечган йилга қайрилиб қарар эканмиз¸ курраи замин фарзандларининг табиий офатлар таҳдиди остида қолганни кўрамиз. Зилзила¸ қасирға ва тўфонлар оқибатида қурбон бўлганларнинг¸ уй жойидан¸молу-мулкидан ажралганларнинг саноғи йўқ. 2005 йилнинг 8 октябрида Покистонда юз берган зилзила 73 минг инсоннинг ëстиғини қуритди. Зилзиладан омон қолган миллионлаб кишилар қиш аëзларини бошпанасиз қаршилади. 40 йил қирғин бўлса ҳам¸ ажали етган ўлади¸ деган мақол бор. Кейинги 50 йил ичида юз берган энг даҳшатли зилзиладан омон қолган покистонлик Иброҳим ота ҳикоясини тинглаймиз.

Зилзила юз берган 8 октябр куни 75 яшар Муҳаммад Иброҳим ўз уйи олдида бамайлихотир¸ тин олиб ўтирган эди. Бирдан унинг кўзи вовуллаганича тўрт томонга қочаëтган итларга тушди. Сал ўтмай ер қимирлай бошлади дейди Иброҳим.

"Соат эрталаб тўққиздан ошган эди. Ернинг силкиниш кучи мени молхона тарафга ирғитиб юборди. Ўзимга келгач¸ уйимнинг буткул вайрон бўлганини кўрдим. Ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетган эди. Болаларим омонми¸ деган савол ялт этиб ҳаëлимдан кечди. Икки қизим ва неварам том остида қолиб нобуд бўлишибди."

Атиги бир неча сония ичида Иброҳим ота уйидан ва бола-чақасидан жудо бўлди.

Зилзила оқибатида Иброҳим отанинг 25 нафар қариндоши ҳаëтидан ажралди.

Иброҳим ота 75 йил умр кечирган¸ тоғ ëн бағридаги бу гўзал водийда ўлим шарпаси кезаëтган эди. Кўмилмаган жасадлар сассиғи¸ бир кечада ота-онасидан жудо бўлган етимлар йиғиси¸ эри ўлган есирлар фарëдига қўшилиб даҳшатли манзара касб қилган эди.

Яна Муҳаммад Иброҳим ҳикоясига қулоқ соламиз.

"Тўрт кун ичида на ичишга сув на бирор егулик топа олдик. Биз вайроналар ичидан жасадларни чиқариб олиб дафн қилишга шошардик. Уч кун фақат жасадларни кўмиш билан машғул бўлдик. Сал қўл бўшагач мен шу яқин ўртадаги Балакот қишлоғидаги барча уйларнинг вайрон бўлганини кўрдим."

Балакот қишлоғи зилзила эписентрида жойлашган эди. Покистон шимолий-ғарбидаги бутун шаҳар ва қишлоқлар зилзиладан зарар кўрган эди. Бало келса қўша-қўша келади. Зилзиладан бир кун ўтиб шимолдаги қишлоқлар кўчки балосига дучор бўлишди. Уйлар тоғдан пастга қараб энган тош аралаш лой қуйқаси остида қолди.

Фалокатдан азият чекканларга ëрдам ниҳоятда зарур эди. Аммо бу ëрдамни олиш учун Шинкëрий шаҳарчасига етиб бориш зарур эди.

Муҳаммад Иброҳим икки кун йўл босиб Шинкëридаги капа уйлардан бирига жойлашишга муваффақ бўлди.

"Менга кўрпа ва идиш- товоқ беришди. Фалокатдан омон қолганлар оллоҳ соясида бир амаллаб жон сақламоқда."

Иброҳим ота ëрдам қўлини узатган барчага¸ ҳусусан Ҳолландия Католик черкови роҳибларига миннатдорчилик билдиради.

Аммо Иброҳим ота берилаëтган ëрдамлар талаб даражасида эмаслигини айтади.

"Ëтган жойимиз тоқвуқ катагидан фарқ қилмайди¸ тирикчилик ҳам ит ëтиш мирза туриш. Тишга босадиган егулик танқис. Фақат оллоҳ марҳамати билангина ўлмай турибмиз. Бизга кўрпа ëстиқ беришди. Аммо тунлари совуқ жон-жонимиздан ўтиб кетяпти. Кунимизни оллоҳга ибодат билан ўтказяпмиз.

Озиқ овқат танқислиги – асосий муаммомиздир. Ҳукумат бизни эҳтиëжларимизни қондира олмаяпти."


Муҳаммад Иброҳим ва унинг ҳамқишлоқлари учун 2005 йил мусибат йили бўлди¸ улар қалбида умидсизлик чуқур ниш ургандай.

Яна ўз қишлоғимизга қайтишнинг иложи борми дейди Иброҳим ота.

"Биз оллоҳ паноҳидамиз, аммо фақат ҳукумат бераëтган ëрдамга қараб қолганмиз. Қўлдан берганга қуш тўймас. Биз яна қишлоққа қайтиб ўз кунимизни ўзимиз кўришни истаймиз."

Аммо бу орзунинг яқин орада ушалишига Иброҳим отанинг кўзи етмайди. Иброҳим отанинг зилзила оқибатида вайрон бўлган қишлоғи фақат 50 йилдан кейин тикланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG