Линклар

Шошилинч хабар
03 июн 2020, Тошкент вақти: 10:13

Қозоғистон. Ҳукуматнинг "вирус пули"ни олишга интилаётганларни видеога олган фаол 10 кунга қамалди (ВИДЕО)


Қозоғистонликлар ҳукумат бераётган 42500 тангани олиш учун почта биноси олдида навбатда турибди. Семей шаҳри, 2020, 2 апрель.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоят, Шу туман, Толе-бий қишлоғилик фаол Facebookдаги саҳифасида коронавирус оқибатларини юмшатиш учун мамлакат ҳукумати аҳолига тарқата бошлаган 42 500 тангалик (тақрибан $95 ) нафақани олиш учун юзага келган ур-йиқит ва узундан-узоқ навбатлар тасвирини намойиш қилгани учун 10 кунга ҳибсга олинди.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 31 мартда мамлакат халқига қилган телемурожаатида эпидемия шароитида бизнес ва халқни қўллаб-қувватлашга доир чораларни эълон қилган, ўша чоралар орасида энг кам иш ҳақи 42 500 танга (тақрибан $95) ҳажмида пул берилишини айтган эди.

Президент бу миқдордаги маблағ расман ишлаб, пенсия жамғармасига пул ўтказиб турганларга берилишини айтган. Шундан сўнг пулни тарқатиш вазифаси юклатилган Қозоғистон почтаси бўлимлари олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлди. Бу ҳолатни ҳукумат танқидчилари вирус тарқалиши учун яратилган шароит деб баҳоламоқда.

«Эй, соблюдайте очередь!» Толпы у банков и почтовых отделений
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00

Багдат Бактибаевнинг Озодлик радиоси қозоқ хизмати мухбирлари тайёрлаган бу сюжетга алоқаси йўқ.

***

10 кунга қамалган Багдат Бактибаевнинг хотини Диана Озодлик радиоси қозоқ хизматига эри 6 апрель куни почта бўлимида одамлар навбатда турганидан хабар топгач, у ерга ва сўнг туман хокимиятига борган.

Ҳокимликда Багдатни қўлга олишган ва полиция участкасига олиб боришган. Диананинг айтишича, Бактибаев устидан суд ўша куни кечқурун видео-конференц-алоқа тарзида бўлиб ўтган. У Маъмурий кодекснинг «Фавқулодда ҳолат шароитида хуқуқ-тартиботни бузишга оид ҳаракатлар» моддаси бўйича айбдор деб топилган ва 10 кунлик қамоқ жазоси белгиланган.

Эълон қилинган суд қарорида таъкидланишича, Бактибаев «фавқулодда ҳолат шароитида» Толе-бий қишлоғидаги “ижтимоий ёрдамни расмийлаштириш учун одамлар тўпланган Казпочта биноси олдида Facebook ижтимоий тармоғига кирган ва давлат идораларининг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан баланд овозда ўз норозилигини билдирган”.

Бактибаев судда ўзига қўйилган айбловни инкор қилган. Суд қарорида айтилишича, маъмурий ҳибс 6 апрелдан ҳисобланади. Суддан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Диана Бактибаеванинг айтишича, эрига жами 28 кунлик қамоқ белгиланди. Яна 18 кун бошқа иш бўйича белгиланган бўлиб, бу иш бўйича қарор 16 апрелдан кучга киради.

Январда Шарқий Қозоғистон вилоят Зайсан суди Бактибаевни Хитойдан келган икки этник қозоқ устидан ҳукм чиқараётганида — «ҳокимият вакилини хақорат қилиш»да айбдор деб топган эди.Этник қозоқлар Қозоғистонда “чегарадан қонунга зид равишда ўтиш”да айбланган эди. Ўшанда Бактибаев 36 соат ҳибсда ушлаб турилди. Суд унга 80 соатлик жамоат ишларига жалб қилиниши борасида хукм чиқарди ва бир кунда тўрт соат жамоат ишларини бажариши кераклигини маълум қилди.

Апрел ойи бошларида маълум бўлишича, Бактибаев жамоат ишларни бажаришдан воз кечгани боис жазо 18 кунлик қамоққа алмаштирилди.

46-ёшли Бактибаев фаол ҳаракати билан маълум. Феврал ойи сўнгида у сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан Олмаотада ёлғиз ўзи пикетга чиқди. Ўша ойда у ўзига нисбатан белгиланган маъмурий жаримага қарши Шу шаҳрида «Қазақстанда заң жоқ. Қозоғистонда қонун йўқ» деган плакат кўтариб олган холда бир ўзи пикет ўтказган эди. Ўша пикетлардан сўнг у 15 кунга ҳибсга олинди, унга нисбатан «тинч йиғилишлар ўтказиш тартибини бузиш» айби қўйилди. Бактибаев ўзига қўйилган айбларга судда иқрор бўлмади.

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 35 нафарга кўпайди ва 709 кишини ташкил қилди.

Беморларнинг 340 нафари вилоятларда. Қарағандада 55, Жамбилда 45, Ақмўлада 42, Атирауда 36, Туркистонда 33, Шимолий Қозоғистонда 25, Актўбеда 11, Олмаота вилоятида 10, Шарқий Қозоғистонда 6, Манғистауда 5, Кўстанайда 3, Ғарбий Қозоғистонда 2 ва Павлодарда 1 одам коронавирусга чалинагни аниқланган.

Беморларнинг 222 нафари пойтахт Нур-Султонда, 119 нафари Олмаота шаҳрида. Чимкент шаҳрида 20 бемор бор. Шу кунгача касалликдан 51 одам соғайди, 6 одам ўлди.

XS
SM
MD
LG