Линклар

Шошилинч хабар
06 июл 2025, Тошкент вақти: 04:00

Ниқоб таққан шамсияли кишилар яна қозоқ журналистларига ҳужум қилмоқда (ВИДЕО)


Ниқоб ва шамсия Қозоғистонда журналистларга қарши кураш воситасига айланган.
Ниқоб ва шамсия Қозоғистонда журналистларга қарши кураш воситасига айланган.

Пенсионер Эрназар Пернеев 26 октябрда Қозоғистон Чимкент шаҳрининг “Наврўз” майдонига етиб келиши билан шаҳар ҳокимлиги вакилига дуч келди.

‒ Биласизми, расман рухсат этилмаган митинг қилиш учун бу ерга келиш мумкин эмас, ‒ деди вакил Пернеевга фаолияти тақиқланган “Қозоғистон демократик танлови” (ҚДТ) ташаббуси билан ўтказилаётган норозилик намойишини назарда тутиб.

‒ Биз бу ерда ўтказаётган йиғин қозоқ миллати манфаатларига тегишл ва Хитойнинг ёйилаётган таъсирига қаршидир, ‒ дея жавоб берди Пернеев, “Озодлик” радиоси вакиллари эса суҳбатни тасвирга олди. ‒ Бу – келажагимизга тегишли. Шунинг учун рухсат берилган ёки берилмаганининг аҳамияти йўқ.

Қўққисдан қўлига шамсия тутиб олган икки ниқобли киши Пернеев билан “Озодлик” радиоси камераси ўртасига туриб олди.

‒ Булар кимлар? ‒ дея сўради Пернеев ҳайрон бўлиб, ниқобли кишилар эса “Озодлик” камерасини тўсиш ва у бошқа гапларни гапиришига халақит бериш учун шамсияларини очиб юборди.

Ниқоб тутиб олган шамсияли кишилар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:44 0:00

Бу кейинги пайтларда номаълум кишиларнинг уюшган гуруҳлари ҳокимият идоралари раҳбарлигида мустақил журналистларга Қозоғистондаги норозилик намойишлари ҳақида хабарлар тайёрлашга халақит бераётган ҳолларнинг сўнггисидир. Айниқса, қочқиндаги собиқ банкир ва бизнесмен Мухтар Аблязов етакчилик қилаётган ҚДТ уюштираётган тадбирларда бу усул кенг қўлланмоқда.

Июнь ва августда ниқобли кишилар пойтахт Нур-Султон, Олмаота ва Чимкентдаги митинглар чоғида шамсиялардан кўп фойдаланди.

Айниқса, улар норозилик намойишида ҳибсга олинган кишиларни ташиётган автобуслар ёнига туриб олиб, журналистлар намойишчиларни ҳибсга олиш жараёнини тасвирга олишига халақит бериш билан шуғулланади.

Гарчи Қозоғистонда журналист фаолиятига халақит бериш жиноят ҳисобланса-да, полиция бирор марта шамсияли кишиларни қонунбузарлиги учун на ҳибсга олди ва на уларга айблов эълон қилди.

“Озодлик” радиоси ходими тасвирга олган бир видеоматериалда ниқоб тутиб олган шамсияли кишилар ҚДТ режалаштирган митинг ўтказилаётган ерда полиция машиналаридан тушиб келаётгани акс этган эди.

Нур-Султонда полиция бошлиғи ўринбосари Бахитжан Малибаев шундоқ ёнида “Озодлик” журналистлари ишига халақит бераётган шамсияли кишиларга чора кўришдан бош тортди.

“Озодлик” радиосининг қозоқ хизмати номидан иш кўрувчи адвокат Айман Умарова ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига июндан бери радионинг ҳужумга учраган ёки шамсияли ва бошқа “номаълум” кишилар ишига халақит берган 10 нафар журналист номидан расмий шикоятномалар топширди.

Умарова Нул-Султон ва Алмати полициясини “номаълум” ҳужум уюштирган кишиларни ҳибсга олишни ва уларга қарши жиноят иши қўзғатишни истамагани учун ўшаларга шерик деб ҳисоблайди.

Гарчи прокурорлар 2 ой ичида тергов қандай кетаётгани ҳақида ҳисобот бериши ёки шикоятни кўриб чиқиш “рад этилгани” хусусида расмий билдирув беришга мажбур бўлса-да, Умарова ҳалигача баъзи ҳолатлар бўйича расмий жавоб ола билмади.

Бошқа ҳолатлар бўйича фақат шикоятлар полициянинг тегишли маҳаллий бўлинмаларига юборилгани ҳақида маълумот олди, холос.

Умарова энди Қозоғистон бош прокуратурасига терговчилар устидан чора кўрмагани учун даъво аризаси тайёрлаётганини айтди.

− Полиция ходимлари шамсияли кишилар билан ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатларни бирга содир этган, деб ўйлайман, − деди Умарова. – Улар ўша кишиларга журналистларга қарши жиноят содир этишга шароит яратиб берди.

Аслида Қозоғистонда журналистлар ишига ҳокимият идоралари кўрсатмаси билан фақат шамсияли кишилар халал бераётгани йўқ.

22 июлда адвокатлар ва инсон ҳуқуқи ҳимояси фаоллари Қозоғистоннинг инсон ҳуқуқи бюроси бош қароргоҳида матбуот конференцияси ўтказмоқчи бўлганида 20 га яқин кимлиги номаълум спортчи аёл тадбирга бостириб кириб, “тасвирга олма” деган бақириқлар билан журналистларни калтаклаган ва камераларини синдириб ташлаган эди. Ҳужум қилинганлар “Озодлик” радиоси, хусусий “Олмаота ТВ” ва “КазТАГ” ахборот агентлиги мухбирлари ва тасвирчилари эди.

Гарчи ҳужум қилганлар тасвирга тушиб қолган бўлса-да, уларнинг бирортаси на ҳибсга олинди ва на уларга нисбатан айблов эълон қилинди.

Олмаота полицияси 22 июндаги ҳужумда иштирок этган аёлларни топа олмаётгани учун ҳам жавобгарликка тортмаётганини айтди.

“Номаълум” қозоқлар гуруҳи “Озодлик” радиоси ходимлари ва бошқа журналистлар фаолиятига 22 ноябрда полиция Остона шаҳрининг номи истеъфога чиққан президент Нурсултон Назарбоев шарафига Нур-Султон деб ўзгартирилишидан норози бўлган ҚДТ намойишчиларини таъқиб қилишга тушган пайтдан бошланган эди.

Ўша куни анъанавий кийим кийиб олган қозоқлар рақсга тушиб, қўшиқ айтиб, “Озодлик” камералари тасвирга олишига халақит берган бўлса, бошқалар тадбир ёритилишини қўлларидаги газеталарни ёйиб олган ҳолда тўсиб қўйган эди.

XS
SM
MD
LG