Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:29

Қозоғистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда


Ўралдаги намойиш иштирокчилари.
Ўралдаги намойиш иштирокчилари.

Қозоғистоннинг Олмаота ва Нур-Султон шаҳарларида ўтган йили ҳибсхонада сирли равишда вафот этган фаол Дулат Агадил хотираси учун митинглар бўлиб ўтмоқда.

Ўрол шаҳрида ўтаётган митингда эса ҳукуматга норозилик билдирилди, жумладан, Нурсултон Назарбоевнинг ҳокимиятдан четлаштирилиши талаб қилинди.

Нур-Султон ва Олмаотада намойишга чиққан фаолларни полиция қуршаб олди. Кеттлинг деб аталувчи бундай усулни қозоқ полицияси сўнгги йилларда намойишчиларга қарши қўллаб келмоқда. Қуршаб олинган намойишчилар бир неча соат совуқда қолиб кетади.

Олмаотада полиция қуршовида қолган норозилар.
Олмаотада полиция қуршовида қолган норозилар.

Билдирилишича, фаол Дулат Агадил хотираси учун Нур-Султонда ўтаётган митнигда иштирок этаётган 13 киши полиция қуршовидан чиқарилмаяпти. Айни пайтда бу шаҳарда 10 даража совуқ.

Норозилар “сиёсий тутқунлар” озод этилишини талаб қилиб, Европа Иттифоқини Қозоғистоннинг инсон ҳуқуқларини бузаётган айрим раҳбарларига нисбатан санкциялар жорий этишга чақирмоқда.

Олмаотада эса мухолифатчи Жанбўлўт Мамайни қамоқдан озод этиш талаби билан 20 киши намойишга чиқди. Улар ҳам полиция қуршовида қолди.

Бу каби намойишлапр Ўрол, Семей, Чимкент ва бошқа шаҳарларда ҳам ўтмоқда. Айрим намойишчилар полиция томонидан ҳибс қилинди.

Ўрол шаҳрида 28 январь куниги намойишга 350ка яқин одам чиққани хабар қилинди. Намойишчилар Назарбоевнинг ҳокимиятдан четлатилишини ва сиёсий тутқунларнинг озод этилишини талаб қилмоқда.

Норозилар “18 миллион халқи бор ўлкада фақат бир одамгина бошқарув ҳуқуқига эга бўлгани нотўғри” демоқда.

Норози "Нурсултон Ватанимни ема", деган плакатни кўтариб турибди.
Норози "Нурсултон Ватанимни ема", деган плакатни кўтариб турибди.

Қозоғистон мухолифатининг хорижда қочқинликда юрган лидери Мухтор Аблязов мамлакат бўйлаб 28 февраль куни намоийшлар ўтишини эълон қилган ва ўз тарафдорларини намойишларда қатнашишга ундаган.

Озодлик радиоси қозоқ хизматининг билдиришича, 28 февраль куни айрим шаҳарларда полициячилар норозилик намойишларига йўл қўймаслик учун йиллар ва майдонларни тўсиб қўйган.

Журналистлар интернет алоқаси ҳам узиб қўйилаётганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG