Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:40

Ўшда Навоийнинг 580 йиллиги нишонланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)


9 февраль куни Ўш шаҳри марказидаги Навоий номидаги истироҳат боғи кираверишида жойлашган Навоий ҳайкали ёнида адабиёт муҳлислари, расмийлар ҳамда мактаб ўқувчиларидан иборат юзга яқин одам йиғилди.

Ҳар йили 9 февраль куни ўтказиладиган бу тадбирда илк бор Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси номидан Ўзбекистон ёшлари умумжахон ассоцияцининг Қирғизистондаги вакили Бобурмирзо Абдусамадов иштирок этди.

Йиғилганлар ҳазрат шеъриятидан намуналар айтиб, униннг асарлари мазмуни билан ўртоқлашишди. Шундан сўнг, Заҳирриддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик драма театри ижодкорлари томонидан тайёрланган адабий кеча ўтказилди.

XS
SM
MD
LG