Линклар

Шошилинч хабар
13 июл 2020, Тошкент вақти: 04:57

Туяқушфуруш ваъдаларига учиб БААга ишга кета олмаганлар ҳам пулларини талаб қилмоқда


Арзчилар Озодликка тақдим этган ҳужжатлардан "E'zoz Max" фирбгарликда айбланиб, ҳозирда суд қилинаётган "Straus house" туяқуш ширкати раҳбари Иброҳим Исроиловга оид бўлиб чиқди.

"E'zoz Max" хусусий бандлик агентлигининг Бирлашган Араб Амирликларига ишга жўнатиш ҳақидаги ваъдаларига учиб юз минглаб сўм пул тўлаб қўйган ўнлаб одам пулларини ундириб беришни сўраб Ўзбекистон Бош прокуратурасига арз қилди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган ​арзчиларнинг даъвосига кўра, 2018 йили "E'zoz Max" уларни БААнинг еттита йирик шаҳрига ойига 5 минг долларлик маошли ишга юбориш ваъдаси билан ҳар биридан 799 минг сўм миқдорида ҳақ олган, аммо ваъда қилинган уч ойлик муддат якунига етса ҳам, ҳеч ким ишга юборилмаган.​

Улар пулларини қайтариб олиш учун сўнгги икки йил давомида вилоят прокуратурасидан тортиб Ўзбекистон президенти қабулхонасигача мурожаат қилганликлари, лекин ҳозиргача натижа бўлмаганини билдирди.

Арзчилар Озодликка тақдим этган ҳужжатлардан "E'zoz Max" МЧЖнинг фирибгарликда айбланиб, Тошкентда суд қилинаётган "Straus house" туяқуш ширкати раҳбари Иброҳим Исроиловга оид бўлиб чиқди.

Сурхондарёнинг Денов шаҳридан бўлган 30 ёшли Эшқувват Норбоев 2018 йилнинг март ойида ўзининг "E'zoz Max" ҳусусий бандлик агентлигига Бирлашган Араб Амирликларига ишга кетиш учун 799 минг сўм пул тўлагани, аммо ваъда қилинган муддат ичида агентлик ҳеч кимни ишга жўнатмагани, пулларни ҳам қайтармаганини айтади:

​Пул тўлаш уч кун давом этганди. Мени ўзим пул тўлаган юздан ортиқ одамни биламан. Пулни тўладик, қоғоз ёзиб берди. Қўнғироқ қилишади, дейишди. Ўшандан бери пул ҳам йўқ, иш ҳам йўқ.

- Ўша пайтда агентликнинг Денов бўлимида пул тўлашга шунақа катта навбат бўлган эдики, тўрт соат кутганмиз очередда. Амирликка ойига 5 минг долларлик ойликли ишга жўнатамиз, деб реклама қилаверганидан кейин, бутун Денов ўша ерга йиғилганди. Уларнинг офиси "Юбилейний" супермаркетини ёнида эди. ​Пул тўлаш уч кун давом этганди. Мени ўзим пул тўлаган юздан ортиқ одамни биламан. Пулни тўладик, қоғоз ёзиб берди. Қўнғироқ қилишади, дейишди. Ўшандан бери пул ҳам йўқ, иш ҳам йўқ, - дейди Норбоев.

"E'zoz Max"дан куйган яна бир деновлик (исми-шарифи очиқланишини истамади)​ хусусий бандлик агентлигининг маҳаллий телеканал ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган рекламасига учганини айтади:

- Ҳар куни рекламаси айлантирилди, тармоқларда эълонлари берилди. Ошпазликдан тортиб нефть соҳасигача ишлар бор, БААнинг еттита йирик шаҳарларида, дейилди. Кейин билсак¸ бу ҳам Аҳмадбойникига ўхшаган пирамида бўлиб чиқди. Булар нафақат Деновда¸ бутун республика бўйича одамлардан пул олиб¸ "туя қилишган" экан. Хоразм, Қашқадарё, Фарғонадан Бош прокуратурага арз қилганлар бўлди. Шу пайтгача вилоят прокуратурасидан тортиб президент аппаратигача шикоят қилдик, натижа бўлмади, - деди деновлик савдогар.

Арзчилар Озодликка тақдим этган ҳужжатлардан "E'zoz Max" фирбгарликда айбланиб, ҳозирда суд қилинаётган "Straus house" туяқуш ширкати раҳбари Иброҳим Исроиловга оид бўлиб чиқди.

"Ezoz max" шартномаларида Иброҳим Исроилов ширкат раҳбари сифатида тилга олинади.
"Ezoz max" шартномаларида Иброҳим Исроилов ширкат раҳбари сифатида тилга олинади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди биносида 27 февраль куни бошланган маҳкамада Исроиловга "E'zoz Max" бўйича айблов ҳам ўқиб эшиттирилди.

Айблов ҳужжатларида Исроилов 2018 йилда "E'zoz Max" МЧЖни тузиб, БААга ишга жўнатиш ваъдалари билан уч ой ичида бутун республика бўйлаб мингдан зиёд одамдан 1 миллиард сўмдан ошиқ пул олгани айтилади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти берган маълумотда ҳам Исроиловнинг муқаддам бошқа жиноят иши доирасида "чет элга ишга юбораман"¸ деб одамлардан алдаб пул олгани айтилди.

"Иш судда кўрилаётган вақтда, одамлар туяқуш жўжаси учун берган 745 миллион сўмни ўзидан жабр кўрганларнинг зарарини тўлаш учун ўтказиб берган", - дейилади департамент маълумотида.

Ҳозирча расмийлар¸ БААга ишга жўнатиш ваъдаси билан олинган 1 миллиард сўмдан кўпроқ маблағнинг эгаларига қайтарилиш эҳтимоли ҳақида ҳеч нарса демаëтир.

"Straus house" иши бўйича маҳкамани кузатаётган Тошкентдаги "Эзгулик" жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Иброҳим Исроилов фаолиятининг молиявий пирамида бўлганини тахмин қилади:

- Аҳмадбой пирамидасини эслатаяпти бу. Олдинига одамлардан чет элга ишга юборамиз¸ деб пул олиняпти. Пуллар талон-торож бўлгач, уни бунга, буни унга уриш учун туяқуш жўжалари сотадиган ширкат очилиб, одамлар яна алданиб қолаяпти.

- Аҳмадбой пирамидасини эслатаяпти бу. Олдинига одамлардан чет элга ишга юборамиз¸ деб пул олинаяпти. Пуллар талон-торож бўлгач, уни бунга, буни унга уриш учун туяқуш жўжалари сотадиган ширкат очилиб, одамлар яна алданиб қолаяпти, - дейди Ташанов.

Туяқуш жўжалари ваъда қилиб, одамлардан миллинлаб сўм пул олган "Straus House" ширкати раҳбари устидан маҳкаманинг 9 март куни Яккасарой тумани суди биносида давом этиши кутилмоқда.

"Қалампир" нашрига кўра, "Straus House" раҳбари Исроиловга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139-моддаси, туҳмат қилиш, оммавий ахборот воситалари орқали уйдирма ва бўҳтонлар тарқатиш бўйича ҳам жиноят иши очилиши мумкин.

27 февраль кунги маҳкамада Исроилов журналистларга интервью бериб, тергов жараёнида терговчилар ундан 1 миллион АҚШ доллари талаб қилгани, тазйиқ ўтказганини иддао қилганди.

Тергов гуруҳи бу иддаоларни тухмат, дея атаб бунинг учун Исроилов қонун олдида жавоб беришини маълум қилишган.

Озодлик бундан олдин Германия, Чехия, Туркия каби мамлакатларга ишга юбориш ваъдаси билан фуқаролардан бир неча ўн миллион сўмдан олган Human, International Job Organization, Korean & Migrations каби хусусий бандлик агентликлари жанжал марказида қолгани ҳақида хабар берган эди.

Хроижга ишга юбориш билан шуғулланиш лицензияси берилган ўнлаб хусусий бандлик агентлигининг фирибгарликда айбланаëтгани ортидан¸ Бош вазир Абдулла Арипов¸ бу ваколатни яна олдинги каби давлатга қарашли Ташқи миграция агентлигига қайтариш кўриб чиқилаëтганини билдирди.

XS
SM
MD
LG