Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:58

Сурхондарёда бузилишдан норози аҳоли уйларини болта, белкурак билан ҳимоя қилди, жароҳатланганлар бор (ВИДЕО)


Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маҳалла аҳолиси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига  таёқ, болта, белкурак ва тош билан ҳужум қилгани ва оқибатда икки нафар ходими яраланганини маълум қилди.
Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маҳалла аҳолиси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига  таёқ, болта, белкурак ва тош билан ҳужум қилгани ва оқибатда икки нафар ходими яраланганини маълум қилди.

Сурхондарёнинг Олтинсой туманида уйлари бузилишидан норози бўлган аҳоли ва ИИБ ходамлари ўртасида тўқнашув бўлди.

Воқеа 14 февраль куни Олтинсойнинг "Халқобод" маҳалласида рўй берди.

Аҳоли вакиллари уйлари бузилиши ҳақида огоҳлантиргани келган туман ҳокимлиги ва ИИБ ходимлари уларга куч ишлатганини айтмоқда.

Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати эса маҳалла аҳолиси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таёқ, болта, белкурак ва тош билан ҳужум қилгани ва оқибатда икки нафар ходими яраланганини маълум қилди.

Сурхондарёда бузилишдан норози аҳоли уйларини болта, белкурак билан ҳимоя қилди, жароҳатланганлар бор
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:47 0:00

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 14 февраль куни эрталаб Олтинсой тумани ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими ходимларидан иборат гуруҳ "Халқаобод" маҳалласига келган, аҳолини ноқонуний уй-жойлар бузилиши ҳақида огоҳлантирган.

Бундан аҳоли ғазабга келган ва ўртада жанжал келиб чиққан. Шундан кейин одамлар стихияли равишда хўжалик ҳудудига йиғила бошлаган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео тасвирларда аҳоли вакиллари ИИБ ходимлари уларга куч қўллаганини айтишади.

Сурхондарё Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича, маҳаллий аҳолини тинчлантириш пайти милиция ходимларига қаршилик кўрсатилган, айрим одамлар таёқ, болта ва белкурак билан ташланган.

"Сурхондарё вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Олтинсой филиали масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Олтинсой туман ҳокимининг 2019 йил 6 декабрь кунидаги фармойиши ижросини таъминлаш учун манзилга чиқиб, маҳаллий фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб бораётган вақтларида, айрим фуқаролар қўлларига турли буюмлар (таёқ, болта, тошлар, бел курак ва бошқа) билан ишчи гуруҳ вакилларига тажовуз қилганликлари оқибатида ўртада жанжал келиб чиққан", дейилади ИИБ билдирувида.

14 февраль соат 16:00 атрофида воқеа жойига махсус милиция отряди етиб келган, аҳолидан уйларига тарқашни талаб қилган.

Сурхондарё Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича, тўқнашувда икки нафар милиция ходими яраланган.

"Ҳуқуқбузарларнинг тажовузлари натижасида ИИБ ходими сафдор Ш.Мустофоқуловга “Бош миянинг ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона ўнг қош усти, ўнг ён томони эзилган, йиртилган жарохатлари, ўнг кўз қавоғи юмшоқ тўқималарнинг эзилиши ва гематомаси, бурнининг ўнг томони юз соҳасидаги йиртилган жарохат”, шунингдек профилактика инспектори ёрдамчиси А.Жабборовга “Чап елка ўмров акрамиял бўғими соҳаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши” каби тан жароҳатлари етказилган", - дейилади расмий билдирувда.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой туман прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бормоқда.

Камида олти одам ҳибсга олинган.

Ўзбекистонда уйлар бузилиши билан боғлиқ норозиликлар бундан олдин ҳам бўлган.


Ўтган йил июль ойида Урганч шаҳрида уйлари бузилган юзлаб одам йўлларни тўсиб норозилик билдирган эди.

XS
SM
MD
LG