Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:09

Хатирчида бир қишлоқда 4 ўқувчи гепатитга чалинган, ота-оналар иддаосича, мактаблар дезинфекция қилинмаган


26 октябр куни Қўқон шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида камида 5 ўқувчида сариқ касаллиги аниқлангач таълим маскани дезинфекция учун беркитилганди.
26 октябр куни Қўқон шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида камида 5 ўқувчида сариқ касаллиги аниқлангач таълим маскани дезинфекция учун беркитилганди.

Навоий вилоятининг Хатирчи тумани Лангар қишлоғи ҳудудидаги 37, 58-умумтаълим мактабларида камида тўртта ўқувчи гепатит “а” касаллигига чалинган.

Фарзандлари Хатирчидаги шу мактабларда ўқийдиган ота-оналарнинг Озодликка йўллаган бу хабарини 37- мактаб ўқитувчиларидан бири ҳам тасдиқлади.

Бундан олдин Қўқон шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида камида 5 ўқувчи гепатит “а” касаллигига чалингани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Хатирчи туманидаги ҳолат юзасидан Озодлик туман Соғлиқни сақлаш бўлимидан изоҳ ололмади.

Фарзандлари Хатирчидаги 37- умумтаълим мактабида ўқийдиган ота-оналар Озодликка йўллаган хатида касалликни бошқа ўқувчилар ҳам юқтиришидан хавотирда эканликларини айтишган.

"Бизни 37-сон ва 58-сон мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари орасида юқумли сариқ касаллиги тарқалди. Мактабимизда камида тўртта болада, танишларимизни боласида гепатит "а" аниқланганини биламиз. Мактаб маъмурияти чора кўрмаяпти, туман санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳам мактабни дезинфекция қилмаган. Ҳар икки мактабда ўқиш давом этмоқда", - дейилади 1 ноябр куни Озодликка жўнатилган мактубда.

Ота-оналар Озодликка йўллаган бу маълумотни 37-умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан бири тасдиқлади.

Исми очиқланмаслигини истаган муаллимга кўра, 4та эмас 3та болада сариқ касаллиги аниқланган.

- Тўртта эмас учта бола сариқ касаллиги белгилари билан туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, - деди Озодликка гапириш ваколати йўқлиги сабаб исми очиқланмаслигини истаган ўқитувчи.

Озодлик хатирчилик ота-оналар хавотири юзасидан туман тиббиёт бирлашмасига боғланди.

Ўзини навбатчи деб таништирган мулозим "бугун дам олиш, мени бу ҳақда гапиришга ваколатим йўқ", - деб жавоб қилди.

Хатирчидаги 58-умумтаълим мактабги раҳбарияти билан боғланиб бўлмади.

Халқ орасида “сариқ касаллиги” номи билан аталадиган вирусли гепатит “А” касаллиги жигарнинг жароҳатланиши билан кечадиган юқумли касалликдир.

Касаллик асосан касалликка чалинган беморлардан ва ифлос қўл билан овқатланишдан, мева-сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилинганда, сув қайнатмай ичилганда, истеъмолга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларга пашшаларнинг ўтириши оқибатида юқиши мумкин.

Касалликнинг белгилари тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, қоринда оғриқ, иштаҳасизлик, кўнгил айниши, қусиш, пешоб рангининг ўзгариши, ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши ва тери рангининг сариқ тусга киришида ифодаланади.

26 октябр куни Қўқон шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида камида 5 ўқувчида сариқ касаллиги аниқлангач таълим маскани дезинфекция учун беркитилганди.

Мактаб директори Дурдона Қосимова октябрь ойи давомида у бошқараётган мактабнинг 4-5-6 синфларида жами беш нафар ўқувчи сариқ касалига ва яна бир ўқувчи диареяга чалингани ҳақда Озодликка маълум қилган.

XS
SM
MD
LG