Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:44

Уйи компенсациясиз бузилган андижонликлар ҳокимлик олдида очлик эълон қилди (ВИДЕО)


Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ифтиxор маҳалласида яшовчи ўнлаб одам ҳокимлик уйи бузилганларга товон пулини бермаётганига норозилик билдириб, 16 сентябрь куни туман ҳокимлиги биноси олдида тўпланди.
Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ифтиxор маҳалласида яшовчи ўнлаб одам ҳокимлик уйи бузилганларга товон пулини бермаётганига норозилик билдириб, 16 сентябрь куни туман ҳокимлиги биноси олдида тўпланди.

Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ифтихор маҳалласида яшовчи ўнлаб одам ҳокимлик уйи бузилганларга товон пули бермаётганига норозилик билдириб, 16 сентябрь куни туман ҳокимлиги биноси олдида тўпланди.

Озодликка юборилган видеода норозилар очлик эълон қилишгани, компенсация берилмагунича очликни тўхтатмаслигини айтади.

Акция қатнашчиларининг айтишича, ички ишлар тизими ходимлари норозилар олдига келган, уларни тинчлантириб уйларига қайтишга кўндиришга уринган.

Туман ҳокими вакили норозилар олдига чиқиб "ишларингизни ҳал қилиб берамиз", деб ваъда берганидан сўнг тарқалишган.

Балиқчи туманида уйи бузилганлар очлик эълон қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00

Намойиш қатнашчиларидан бири Малоҳат Исоқованинг 17 сентябрь куни Озодликка айтишича, туман ҳокимлиги 2018 йил март ойида компенсация бериш ҳақида ваъда бериб, Ифтихор маҳалласидаги 18 та уйни бузган, лекин шу пайтгача товон пули тўламаган.

Ҳокимият бизни 20 йилга қарздор қилиб қўйди, кредит асосида тўлайсизлар уйни пулини деяпти. 3 хонали квартира беришди, 300 миллион сўмни тўлайсан, деб ўзимизни бўйнимизга илиб қўйишди

“Ўтган йил 18та оиланинг уйини, шу жумладан биз яшаб турган 6 сотих ер майдонидаги уйимизни бир кунда бузиб ташлашди. Ўрнида икки қаватли турар жой биноси қуришди. Уй бузилганда нархланмади. Дом қурилади, шу ерга кўчасизлар¸ дейишди. Ҳозир энди ҳокимият бизни 20 йилга қарздор қилиб қўйди, кредит асосида тўлайсизлар уйнинг пулини деяпти. 3 хонали квартира беришди, 300 миллион сўмни тўлайсан, деб ўзимизни бўйнимизга илиб қўйишди, - деди Исоқова.

Норозилик намойишида қатнашган бошқа бир аёлнинг айтишича, аҳолининг хору-зорликда яшаётгани улар сабр косасини тўлдириб юборган.

“Ҳоким бизни алдаб, уйимизни бузиб чув туширди - майда болаларимиз билан кўчада қолдик. Агар ҳокимлик бузилган уйимизнинг ҳақини бермаса¸ ҳокимлик олдида¸ керак бўлса ётиб оламиз, - деди исми очиқланмаслигини истаган бошқа бир намойишчи аёл.

Балиқчи тумани ҳокимлигининг қурилиш масалаларига масъул мулозими Озодликка уйи бузилганларга товон пули берилмай келинаётганини изоҳлар экан:

- Хароб аҳволдаги уйлар эди. Шунинг учун бузилиб, ўрнида икки қаватли замонавий турар жой биноси қурилиб, ҳаммаси шу ерга кўчирилди. Уларга имтиёзли кредитлар берилди. Ҳозир ҳокимимиз ҳар бир хонадон эгаси билан шахсан ўзи учрашиб¸ уларнинг талаб ва истакларини эшитиб¸ шу юзадан амалий чора кўраяпти", - деди жумладан.

Уйи бузилганларга товон пули берилиш-берилмаслиги ҳақдаги саволга ҳоким ўринбосари:

- Буни туман ҳокимининг ўзидан сўрайсиз, деб¸ суҳбатни узиб қўйди.

Озодлик Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдураимовнинг ўзига кун давомида боғлана олмади.

Уйи бузилган Малоҳат Исоқова: "Уйимиз хароб аҳволда бўлган бўлса, 6 сотих еримиз бор эдику, шу еримизни устида турар жой биносини қуришдику, ҳеч бўлмаса еримиз учун товон тўлашса бўладику", - дейди.

Бундан олдин Фарғона, Қашқадарё ва Хоразмда уйи бузилганлар норозилик билдириб кўчага чиққан эди.

Уйи бузилаëтган аҳоли: Бизни уйимиздан мажбуран ҳайдаб чиқаришмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:38 0:00

Шу йилнинг июль ойида Хоразм вилояти Урганч шаҳрида компенсация берилмасдан уйи бузилган аҳоли катта магистраль йўлини тўсиб қўйганди.

Исён Урганч шаҳар ҳокимининг аҳолига компенсация бериш шарти билан бостирилди.

Бир кун ўтиб уйи бузилган урганчликларга товон пуллари нақд тўланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "ноқонуний бузилишлар учун" Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилояти ҳокимларини кескин танқид қилди, ҳатто ҳайфсан ҳам берди.

"Бу сиёсат билан биз узоққа бора олмаймиз — зўравонлик сиёсати билан! Агар зўравонлик сиёсати зўр бўлганда, 30 йилда зўр бўлиб кетардик", дея таъкидлаганди Шавкат Мирзиёев июль ойида ўтказилган ҳукумат мажлисида.

Мирзиёев буйруғи билан ҳокимлар уйлари бузилгани учун аҳолидан кечирим сўради.

Мирзиёев топшириғи билан 3 ҳоким бузилган уйлар ва тўланмаган товон учун халқ ва президентдан узр сўради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:21 0:00

Бузилишлар ортидан келиб чиққан норозиликлардан сўнг президент Мирзиёев шу йилнинг 4 август куни фармойиш чиқариб, ҳокимлардан уй ва биноларни бузиш ҳуқуқини олиб қўйди.

Президент фармойишига кўра¸ фуқаролар кўчмас мулкини бузиш ишлари фақат Бош вазир қарори билан амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG