Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:30

Хива электр тармоқлари идорасини таъмирлаб, ҳақини ололмаган ишчилар корхонани судга бермоқчи


Бир ярим ой ичида усталар объектнинг 1200 квадрат метр майдонини таъмир қилган, ҳар квадрат метри учун "Электр тармоқлари" уларга 12 минг сўмдан меҳнат ҳақи ваъда қилган.
Бир ярим ой ичида усталар объектнинг 1200 квадрат метр майдонини таъмир қилган, ҳар квадрат метри учун "Электр тармоқлари" уларга 12 минг сўмдан меҳнат ҳақи ваъда қилган.

Хоразм вилояти Хива шаҳар электр тармоқлари корхонаси биносини таъмирлаган маҳаллий усталар иш ҳақини ололмаётганидан Озодликка шикоят қилди.

Усталар иддаосича, корхона бошлиғи бир ойдан буён уларни алдаб келмоқда.

Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари муаммони инкор қилмади.

Хивалик 41 яшар Жамол Каримовнинг Озодликка айтишича, у ва яна беш нафар уста туманда иш йўқлиги сабаб арзон ҳақ эвазига бўлса-да, шаҳар электр тармоқлари корхонаси биносини таъмирлашга ёлланган.

Бир ярим ой ичида улар объектнинг 1200 квадрат метр майдонини таъмирлаган, қилинган ишнинг ҳар квадрат метри учун уларга 12 минг сўмдан меҳнат ҳақи ваъда қилинган.

- Девор ва потолокларини қиртишлаб, устига шпаклёвка тортиб, краскаладик. Ҳамма иш 15 миллион сўм бўлди. Бошида 8 миллион 800 сўмини берди. Корхона бошлиғи қолган 6 миллион 200 минг сўмини бермай қочиб юрибди. Бир ярим ой тинмай, терга ботиб ишладик, ҳаққимизни беришсин, - деди Жамол Каримов.

Хива электр тармоқлари корхонаси бошлиғи муаммони инкор қилмади.

- Хабарим бор. Шунча меҳнат қилишган экан пулини ёнимиздан берамиз, нима қиламиз бошқа илож йўқ, - деди у 14 сентябрь куни Озодлик билан суҳбатда.

Уста Жамол Каримов агар меҳнат ҳақлари берилмаса, электр тармоқлари корхонасини судга беришни режалаётганликларини айтди.

- Мен билан яна беш киши қараб турибди. Уларнинг оиласи бор. Ойлик қилиб беришим керак. Агар пулимизни бермаса, прокуратурага арз қиламиз, деб турибмиз, - деди Жамол Каримов.

Ўзбекистонда давлат бюджети ҳисобидан молияланадиган ташкилот ва корхоналарда иш ҳақининг бир неча ойлаб кечикиши ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

Жумладан, Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида намунавий уй қуришда иштирок этган маҳаллий усталар иш ҳақини ололмаётганидан Озодликка шикоят қилган эди.

Мустақил иқтисодчилар бу ҳолатни мамлакат иқтисодида жиддий молиявий қийинчиликлар, хусусан, нақд пул тақчиллиги юзага келгани билан изоҳламоқда.

XS
SM
MD
LG