Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:48

Тошкент ҳокиминики экани ишонилаётган овоз эгаси журналистларни гейга чиқариш билан таҳдид қилди 


Тошкент шаҳар ҳокимининг Ислом Каримов кўчасидаги янги офиси.
Тошкент шаҳар ҳокимининг Ислом Каримов кўчасидаги янги офиси.

Ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий нашрларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг овози деб айтилаётган аудиоёзув 16 ноябр куни тарқалди.

Унда овоз эгаси журналистларни йўқ қилиш, гейга чиқариш билан таҳдид қилади.

Ушбу овозли ёзув қачон ва қаерда ёзиб олингани Озодликка маълум эмас.

Аммо овоз эгаси гапларидан у журналистлар билан мулоқот қилаётганини англаш мумкин.​

Онани боласими булар ё итни боласими?! Принцип йўқ, ифлос, бедолага!


"Бир ҳафта олдин мани заводимда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни пўқдан олиб пўққа солади. Монопол, «Артел» дабдала, деб! Бир ҳафтадан кейин ўн минг доллар берсанг, ўша маҳсулотни мақтаб чиқади-да, реклама асосида дейди! Они кто вообще? (Ўзи улар ким?) Они твари последние! (Улар учига чиққан маҳлуқлар!) Онани боласими булар ё итни боласими?! Принцип йўқ, ифлос, бедолага! (қашшоқ)", дейди овоз эгаси

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси кўча тилида журналистларни гейга чиқариш ва сазойи қилиш билан таҳдид қилади:

Так могу сделать ваши родители издевались


"Петухлар кевотти мана батта, ҳаммаёқдан кеволиб, ўзичалик ҳаммани иснодга қўяди. Я могу так сделать, что вас в махалла не принимают (Мен шундай қилишим мумкинки, сизни маҳалла қабул қилмайди) Это я смогу (Бу қўлимдан келади). Так могу сделать ваши родители издевались (шундай қилишим мумкинки, ота-онанг шарманда бўлади) Я так могу сделать даже соседи (шундай қилишим мумкинки, ҳаттоки қўшниларинг) кўришганингда уялиб қолиши мумкин. Я могу это сделать. Что, мне трудно чтоли объявить вас геем? (Мен буни қилишим мумкин. Нима, менга сизларни гей деб эълон қилиш қийинми?)

Это легко, легко! (Бу жуда осон, осон!)

Легко! (Осон)

Свобода слова! (Сўз эркинлиги!)"

Мен олти секундда сизларни ичида гей ўтирган таксига ўтқазаман ва тамом!


Я за шесть секунд вас посажу в одно такси с геем, и всё! (Мен олти секундда сизларни ичида гей ўтирган таксига ўтқазаман ва тамом!) Фотографируют и вас объявляют геем (Сизни фотосуратга олишади ва гей деб эълон қилишади).

Ёқадими раҳбаримизга, ёқмайдими мени ўзимнинг ҳам характерим бор. Я могу это делать. Шесть секунд могу сделать. Организовать могу. Или сомневаешься? Тушунтиролдимми?", - дейди овоз эгаси.

Аудионинг оҳирида овоз эгаси оғзидан журналистларни жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилади:

"Я могу это делать (Мен буни қила оламан). Шесть секунд могу сделать! (Олти секундда қила оламан). Организовать могу (Ташкиллаштира оламан). Или сомневаешься? (Ё шубҳа қиляпсанми?) Тушунтира олдимми?!

Ў-ў-ў, сан тирикмисан, ҳеч ким хабар олмайди, айтиб қўяй, санга!


"Икки-уч кун биттанг бесабаб уйдан чиқиб кетларинг, йўқолиб қолларинг… Уч кун! Бесабаб биттанг уйдан чиқиб кетларинг! Вы хотите этого? (Сизлар буни истайсизларми?) Уч кун йўқ бўлиб қолса, ҳамма жим-жит! Ў-ў-ў, сан тирикмисан, ҳеч ким хабар олмайди, айтиб қўяй, санга! У ер - бу ерда ёзишади, бир ҳафтадан кейин унутишади. Бўлди! Қаердадир чўкиб ўлгандир-да, чўмиловотганда кўп сув ичадидейишади. И всё (Тамом!). Ҳаёт шунақа!

Шунинг учун, лучше с нами работайте (яхшиси биз билан ишланглар). Если у вас будут какие-то проблемы, помогите нам, чтобы мы решили эту проблему (Агар сизларда қандайдир муаммо туғилса, бизга бу муаммони ечишда ёрдам беринглар)"- дейди овоз эгаси.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу овоз эгаси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев экани айтилмоқда.

Ҳозирча Ортиқхўжаев ҳам, у раҳбарлик қилаётган Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам тармоқда тарқалган аудиога муносабат билдирмади.

Ўзбекистонлик журналистлар эса Ортиқхўжаевнинг бундай қўпол ва ҳақоратли муносабати биринчи марта бўлмаётганини айтишади.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Ортиқхўжаев биргина узр билан қутулиши мумкин, лекин бу шунчаки унутилиб кетадиган воқеа эмас, деган фикрлар айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг истеъфосини талаб қилиш бошланди.

Сизда ушбу аудио қачон ва қаерда ёзиб олингани ҳақида маълумот бўлса Озодликка билдиринг.

XS
SM
MD
LG