Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:05

Қорақўтонда олтин қазиётган икки кончи йигит тош остида қолиб ўлди


Пахтачи туманидаги деярли ҳар бир хонадонда олтин ювиш тегирмони борлиги айтилади.
Пахтачи туманидаги деярли ҳар бир хонадонда олтин ювиш тегирмони борлиги айтилади.

17 сентябрь куни Навоий кон-металлургия комбинатининг Пахтачи туманидаги Қорақўтон олтин кони ташландиқ шахтасида ғайриқонуний олтин қазиётган уч кишини тош босиб қолди.

Ёши 30 лардаги, оилали кончи йигитларнинг икки нафари ҳалок бўлди, бири оғир аҳволда туман касалхонасига ётқизилди.

Воқеадан хабардорлардан олинган бу хабарни Ўзбекистон Бош прокуратураси тасдиқлади.

Туман прокуратураси ҳозирда мазкур холат юзасидан тергов олиб бормоқда.

Ғайриқонуний олтин қазувчилар билан таниш бўлган пахтачиликлардан бирининг Озодликка айтишича, конда олтин қидириб, маъданли тошларни кавлаб олаётган уч кишининг устига тоғ жинслари қулаб тушган.

Қорақўтон конининг "Қуш уйи" деб аталувчи шахтасида содир бўлди бу. Перфоратор билан ковлаётганида устига тоғ жинслари тушиб босиб қолди.

- Қорақўтон конининг "Қуш уйи" деб аталувчи шахтасида содир бўлди бу. Перфоратор билан ковлаётганида устига тоғ жинслари тушиб босиб қолди. Одамлар ёрдамга келган, чиқариб олишди. Кейин билсак икки нафари ўлган экан, яна бир нафари оғир аҳволда туман касалхонасида ётибди, - деди исми очиқланмаслигини истаган самарқандлик йигит.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Қорақўтонда тоғ тоши босиб қолиши оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлгани, 1 нафари тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганини тасдиқлади.

"Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда", - дейилади Бош прокуратура билдирувида.

Пахтачилик олтин қазувчининг Озодликка айтишича, ҳалок бўлганлар 27-30 ёшлардаги йигитлар бўлган.

- Иккалови ҳам оилали. Бирининг битта, яна бирининг иккита фарзанди бор. Касалхонада ётган дўстимиз ҳам оилали. Оила ташвишида, ишсизликдан шу иш билан шуғулланишар эди, - деди пахтачилик олтин қазувчи.

Маълумотларга қараганда, Қорақўтон олтин кони Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли бўлиб, илгари у ердаги шахталардан таркибида олтини бор руда қазиб олинган. Ҳозир бу шахталарнинг эксплуатацияси тўхтатилган бўлиб, шахталарнинг кириш йўллари ёпиб ташланган.

Лекин, самарқандлик олтин қазувчилардан бирининг Озодликка айтишича, ғайриқонуний олтин қидирувчилар бу шахталарни ўзлари очиб, қўлбола усулда, хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаган холда руда қазиб олиб чиқадилар:

- Пахтачи туманининг ишсиз аҳолиси олтин ковлаш билан шуғулланади. Рудаларни олиб чиқиб, уйларида тегирмонлари бор, ювишади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам комбинат раҳбарияти ҳам тирикчилигини қилаверсин, деб индамайди

- Пахтачи туманининг ишсиз аҳолиси олтин ковлаш билан шуғулланади. Рудаларни олиб чиқиб, уйларида тегирмонлари бор, ювишади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам комбинат раҳбарияти ҳам тирикчилигини қилаверсин, деб индамайди, - дейди самарқандлик олтин қазувчи.

Озодлик Навоий кон-металлургия комбинати раҳбариятидан воқеа юзасидан изоҳ ололмади.

Комбинат матбуот котиби Абдумажид Жўраев Озодлик саволини эшитиши билан телефонни қўйиб қўйди.

Сариқ ажал

Пахтачилик Акбарнинг Озодликка айтишича, Пахтачи туманининг 70 фоиз ишсиз аҳолиси ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланади.

- Ёш-ёш йигитлар жонини гаровга қўйиб шу иш билан шуғулланади. 100 метр, 200 метр чуқурликка кириб кетиб, тош босиб қолган қанча-қанчадан қанча фожиа бўлди. Сариқ ажал бу, - дейди Акбар.

Олтин қазиб олиш ҳақида пахтачилик Акбар билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00
Бевосита линк


Озодлик радиоси Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Қорақўтан конида ғайриқонуний гуруҳлар олтин қазиётгани ҳақида аввал хабар қилган эди.

Ўтган йил январ ойида Қорақўтанда ўнлаб ғайриқонуний олтин қазувчи кон остида қолгани, бир нафари ҳалок бўлгани ҳақда Озодлик хабар берганди.

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг қимматбаҳо металларни қазиб олиши Ўзбекистон президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

XS
SM
MD
LG