Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:21

Ўзбек-қирғиз чегараси: Сўх-Риштон йўли очилди (ВИДЕО)


Йўлнинг тантанали очилишида Фарғона вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров (чапда) ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили Ўмурбек Суваналиев (ўнгда) иштирок этди.
Йўлнинг тантанали очилишида Фарғона вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров (чапда) ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили Ўмурбек Суваналиев (ўнгда) иштирок этди.

1 апрель куни Ўзбекистоннинг Сўх экславини Фарғона вилояти билан боғловчи йўлдаги “Қайтмас”- “Этикчи” чегара постларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили Ўмурбек Суваналиев ва Фарғона вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров иштирок этди.

Расмийларга кўра, мазкур чегара постлари орқали ҳозирча йўловчи ташувчи автомашиналар ва пиёдалар ўтказилади. Юк ташувчи оғир автомашиналар ҳозирча чегаранинг бу қисмидан ўта олмайди.

Сўх туманида Сўх-Риштон йўлининг очилиш маросими.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:08 0:00

Вилоят ҳокими Сўх туманига микроавтобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилганини билдирган. Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи мазкур йўл Ўзбекистон ҳисобидан таъмирланади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 26 мартда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сўхни Ўзбекистон билан боғловчи 19 километрли Риштон-Сўх йўлидаги чегара масканлари очилишини билдирган, бу маълумотни Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маҳаллий нашрга 28 мартда берган интервьюсида тасдиқлаган эди.

"Томонлар келишиб олди. 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Риштон - Қайтпас ва Этикчи - Тул чегара масканлари очилади”,-деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 26 мартда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Фарғоналик блогер Дима Қаюм билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:48 0:00
Бевосита линк

Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти чегарасидаги Чашма булоғи қайси давлатга тегишли эканлиги тўғрисида икки мамлакат бир қарорга келгани йўқ. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 30 март куни Ўш вилоятида аҳоли билан учрашувда билдирди.

Ташиев 26 мартда Бишкекда ўтказган матбуот анжуманида Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида баҳсли ҳудуд қолмагани, бу масалани томонлар 100% ҳал қилгани тўғрисида баёнот берган эди.

Қамчибек Ташиев бу баёнотни ўзи етакчилик қилган ҳукумат делегацияси 24-25 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган сўзлашувлар ортидан қилган. Сўзлашувларда Ўзбекистон делегациясига Бош вазир Абдулла Арипов етакчилик қилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили 26 мартда қирғиз расмийси баёнотлари юзасидан маҳаллий нашр саволига жавобан келишув ҳозирча "ишчи гуруҳ келишуви" эканини, якуний келишув икки давлат бош вазирлари томонидан тасдиқлангач эълон қилинажагини билдирган.

Бироқ Ўзбекистон томони чегара бўйича сўзлашувлар натижалари тўғрисида шу кунгача расмий баёнот эълон қилган эмас.

Бишкек расмийси баёноти эълон қилингунига қадар Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида 2017 йили эришилган келишув асосида икки давлат ўртасидаги чегаранинг 1170 километри (85%), ўтган вақт мобайнида яна 10 % га яқини аниқлангани айтилган.

Ҳал бўлмаётган 10% таркибига Ўзбекистоннинг атрофи Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Сўх эксклави аҳолисини Ўзбекистоннинг асосий ҳудуди билан боғловчи қисқа йўл ва Чашма булоғи билан боғлиқ масалалар киради.

Айнан Чашма булоғи 2020 йил, 31 май куни Фарғона вилоят Сўх туманидаги Чашма қишлоғида сув устида чиққан жанжал муносабати билан тилга олинган эди.

Бунинг ортидан юз берган оммавий тартибсизликлар чоғида, Ўзбекистон томонига кўра, Сўх туман шифохонасига ўқ еган ва жароҳатланган 187 ўзбекистонлик келтирилган, буларнинг 3 нафари ов милтиғидан яраланган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра эса, жами 25 қирғизистонлик жароҳатланган, улардан 4 нафари оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Инцидент пайтида маҳаллий аҳоли учрашувга келган Фарғона вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Шуҳрат Ғаниевни тошбўрон қилган эди.

18 март куни суд оммавий тартибсизликларда айбланган 22 киши устидан ҳукм чиқарди. Икки судланувчига 5 йиллик қамоқ жазоси, 20 судланувчига 5 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.

Бундан 7 йил аввал Сўх анклавидаги “Ҳушёр” қишлоғи аҳолиси ва Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги чегарачилар ўртасида юз берган тўқнашувлар ортидан қирғиз расмийлари Ўзбекистондан Сўх анклавига борувчи Риштон-Сўх автомобиль йўлини бутунлай беркитиб ташлаган эди. 2019 йилда бу йўл 2 кунга очилиб, кейин яна ёпилган.

XS
SM
MD
LG