Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:15

Ўзбекистонликларнинг учинчи давлатлар орқали Россияга кириши осонлашди



Ўзбекистонликларнинг Россия билан мунтазам авиақатнов тикланган барча мамлакатлардан Россияга учиб боришига рухсат берилди.

Рус ҳукуматининг 14 апрелдаги фармойишига киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистон ватандошларидан Россияга кириш учун асос талаб қилинмайди. Бироқ, расмийлар бу масалада бирор изоҳ берганича йўқ.

Интернет тармоқларида ўзбекистонликларнинг учинчи давлатлар орқали Россияга кириши осонлаштирилгани тўғрисида хабар яшин тезлигида тарқалди.

Россия ҳукумати чиқарган "Россия Федерациясига хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг киришини вақтинчалик чеклаш ҳамда виза ва таклифномалар расмийлаштириш ва беришни вақтинчалик тўхтатиш” деб номланган фармойишига мувофиқ, эндиликда Ўзбекистон гражданлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия каби рўйхатда келтирилган учинчи давлатлар орқали ҳам Россияга қонуний учиши мумкин.

Бунга қадар Ўзбекистон фуқаролари учинчи мамлакатлардан Россияга бориши учун ўша мамлакатларда яшовчи сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши керак эди. 14 апрелдан бошлаб бу талаб олиб ташланди.

(Migrant.mobi axborot-xizmat portalining YouTube`dagi rasmiy kanali)

Бироқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида бу ҳақда бирор қўшимча тушунтириш келтирилганича йўқ, идора матбуот хизматида эса янги тартибга ҳозирча изоҳ берилмаслигини Озодликка билдиришди.

Аэрофлот компанияси матбуот хизматида ҳам бу қарор тўғрисида ҳозирча маълумотга эга эмасликларини айтишди.

Мигрантлар масалалари бўйича юрист Илгиза Яхшибоева Россия ҳукуматининг бу фармойиши хусусида якуний хулоса чиқаришга ҳали эрта эканини айтади.

- Ҳозирча бирон расмий тушунтириш берилганича йўқ. Эсингизда бўлса, “1 апрелдан вазият ўзгаради, 5 мамлакатга чегара очилади”, деган гап чиққанди. Лекин ундай бўлмади. Ўзбекистондан, Қирғизистонда ва Тожикистондан иккитадан рейс қўйилди, холос.

Кеча пайдо бўлган хабарга кўра, ўзбеклар, тожиклар бошқа давлатлар авиакомпаниялари кўмагида кириши мумкин, аммо савол туғилади - расмий тушунтириш ва расмий баёнотлар қани? Россия ҳукумати чиқарган фармойишга қўшимча тартиблар киритилиши ва бу тартиблар ўзгариб кетмаслигига ким кафолат беради? Бу ҳужжатга ишониб, Россия чегарасига келган муҳожирларимизни аэропортдан ортга қайтармасликларига ким ишонтира олади? Биз бу қарорни текшириб кўриш учун бугун Қирғизистон орқали бир ўзбек муҳожирини жўнатмоқдамиз, натижасини кўрамиз, - деди ҳуқуқшунос.

Озодлик уланган Марказий Осиё давлатларига авиачипта сотувчи касса вакиласи берган маълумотга кўра, келаси 1 ойга асоси бўлмаган йўловчилар Тошкент-Москва йўналиши бўйича камида 1000 АҚШ доллари, Киргизистон шаҳарларидан - 500-700 доллардан, Тожикистондан эса камида 1500 долларга Россия шаҳарларига авиачипта сотиб олишлари мумкин.

2021 йилнинг апрелидан бошлаб Ўзбекистондан Россияга ҳафтасига фақат 2 та авиарейсга рухсат берилганди.

Натижада чипталар нархи кескин кўтарилиб кетди. Ўзбекистонда Россияга амалга оширилаётган тўғридан-тўғри чартер рейслари орқали учмоқчи бўлганлардан эса кириш учун асословчи ҳужжатлар талаб қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG