Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:39

Ўзбекистонда илк видеофильмни суратга олган Мақсуд Юнусов оламдан ўтди


Мақсуд Юнусов "Навоий" видеофильмини олиш чоғида
Мақсуд Юнусов "Навоий" видеофильмини олиш чоғида

Марказий Осиëда телевизион спектакль режиссурасининг илк намояндаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, халқаро Бобур мукофоти совриндори Мақсуд Юнусов 19 март куни Тошкент шаҳрида 88 ёшида оламдан ўтди.

Мақсуд Юнусов 19 март куни Тошкентнинг "Олтинтепа" қабристонига дафн қилинди.

Режиссёр Мақсуд Юнусов Совет даврида ижтимоий муаммолар¸ ўғрилик¸ коррупция ва пахтани қўшиб ëзиш каби муаммоларни акс эттирган «Гирдоб» кўп қисмли телевизион видеофиьмини суратга олган эди.

Турли йилларда Мақсуд Юнусов «Алишер Навоий», «Бобур», «Кеча ва кундуз», «Лайли ва Мажнун», «Ичкуёв» сингари халқ орасида машҳур бўлган йирик асарларни телевидениеда саҳналаштирган.

Мақсуд Юнусов саъй-ҳаракатлари боис ўзбек театрлари¸ хусусан Миллий академик театр спектакллари видеолентага муҳрланиб миллий маданият мероси сифатида сақланмоқда.

Ўзбекистонлик таниқи ижодкорлар Ëдгор Саъдиев¸ Эркин Комилов¸ Теша Мўминов ва Баҳром Матчоновлар Мақсуд Юнусовни ўзларининг устози деб билишини таъкидлаб келишади.

Мақсуд Юнусов
Мақсуд Юнусов

2020 йилнинг 19 мартида Тошкентда тупроққа берилган Мақсуд Юнусов 1930 йил 11 сентябрда Тошкентнинг ўша пайтда чекка қишлоғи бўлган Юнусободда туғилган эди.

Мақсуд акани яхши билган театр артисти Отамурод Бекчоновнинг хотирлашича¸ Юнусов 1946 йили қишлоқдаги 7 йиллик мактабни тугатиб, яқин атрофда 10 йиллик мактаб йўқлиги учун Тошкент шаҳрига келиб, Ўрмон хўжалиги техникумига ўқишга кирган

«Мақсуд ака техникумни тугатгач САДУ , (Ўрта Осиё университети) филология факультетига хужжат топширади. Етарли балл йиғолмай , университет ҳовлисидан чиқиб кетаётганда Театр ва рассомлик институтининг домласи Михаил Фаттоҳов "театршуносликни битириб ҳам яхши адабиётшунос бўлиш мумкин" деб ўзи билан олиб кетади. Ҳеч кимга, ҳатто ота-онасига ҳам айтмай ўқиб юраверади. Диплом ишига А.П.Чеховнинг “Илтимос” асарини саҳналаштириб, яхши баҳо олади. Институтни битиргандан сўнг Янгийўл шаҳар театрига йўлланма беришади. У ерда Шухрат Аббосов билан танишди»

Мақсуд Юнусов 1959 йилдан бошлаб телевидениеда иш бошлайди. Унинг илк саҳналаштирган асарлари Антон Чеховнинг “Айиқ”, “Илтимос”, “Юбилей” асарлари асосидаги новеллалар эди.

Таниқли артист, марҳум Обид Юнусов бундан 15 йил олдин Озодликка суҳбат берганида «Мақсуд Юнусов Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” романи асосида 5 қисмли телеспектакль тайёрлаш учун 3 йил изланганлигини» айтиб берган эди.

XS
SM
MD
LG