Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2020, Тошкент вақти: 01:47

“Бирлик” кечаги сайловда қатнашиш учун бир неча ариза бериб, рад жавоби олган"'


Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг маҳаллий матбуотга билдиришича, мамлакатда бирор партиянинг ўзини мухолиф деб эълон қилиши учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқ.

Марказий сайлов комиссияси раиси “Бирлик” ва “Эрк” каби мухолиф партиялар номини ҳам ўз сўзида тилга олиб ўтди.

Мухолифатдаги “Бирлик” партияси марказий кенгаши аъзоси¸ хозир Германияда истиқомат қилаëтган Анвар Усмоновнинг Озодликка айтишича¸ Марказий сайлов комиссияси раисининг “тўсиқ” йўқ дейиши мутлақо ëлғон гап:

- Биз Адлия вазирлигига сайлов олдидан 9 марта ариза билан мурожаат қилдик. Аризада сайловларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш истаги аниқ баëн қилинди. Чунки биз жорий президент Мирзиëев айтган гаплардан умидланиб, бу аризаларни бердик. “Бирлик” вакиллари Адлия вазирлигида қабул қилинди. Хушмуомала суҳбат бўлди. Аммо натижа ҳудди Каримов давридаги каби: “Бирлик” рўйхатга олинмади. Холбуки шундай партия бор. Унинг лидери, профессор Абдураҳим Пўлатов АҚШдан туриб партияни бошқармоқда. Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида партия бошланғич ташкилотлари бор. Улар халқаро анжуманларга ҳам таклиф қилинмоқда. Мана бир неча ойдин Брюссель шаҳрида жойлашган Европарламентда ҳам қабул қилишди. “Бирлик” фаоллари ўзларининг Ўзбекистон Адлия вазирлигида қайддан ўтишига ҳукумат тўсқинлик қилганини очиқ-равшан Европарламентдаги учрашувда билдиришди¸ деди Анвар Усмонов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:50 0:00
Бевосита линк


Шарҳларни кўринг (8)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG